Post content
Яқиндаги фоҳишабозлик ҳақидаги постга қўшимча сифатида. Ваъдани бажариш керак. Албатта, изоҳларда «вотебаутизм» билан шуғулланганлар — масъулиятни майдоннинг нариги томонига ағдарганлар ҳам бўлди. «Ана, уларда ҳам шунақа, бунинг ҳаммаси талаб, талаб таклифни туғдиради!» дейишди. Тўғри, айнан шу ҳақда бугун ёзаман. Охирида эса «ҳаммасига шу лаънати, тўймас эркаклар айбдор» деган тезис ҳақида нима деб ўйлашимни айтаман. Шундай бўлдики, мен ушбу соҳанинг ичида бўлган ва бу маҳзун тизимнинг «озуқа занжири» юқорисида турган баъзи инсонлар билан шахсан танишман (интернетда ўқимаганман, «дўстимнинг таниши айтмаган», онамнинг дугонасини ўғли эмас — шахсан танишман). Афсуски, кўп нарсани ичкаридан биламан. Хўш, аёлларга қаратилган тарғиботлар ичида энг кучлиси, ҳатто феминистик «кучли ва мустақил аёл» тарғиботидан ҳам ўтиб тушадиган фоҳишабозликнинг Инстаграм-империяси қаердан илдиз олган? Илгари дунё шундай қурилган эдики, ҳар бир жонзотнинг ўз жуфти бор эди. Жамият фундаментал сабабларга кўра, биринчи навбатда дин туфайли шундай шаклланганди. Албатта, бой ва нуфузли эркаклар бу қоидадан мустасно эди — расман уларнинг ҳам битта хотини бўлган (ҳарамга эга ислом ҳукмдорларини ҳисобга олмаганда), лекин уларнинг маъшуқалари, жориялари ва фавориткалари бўлган ва буни ҳамма тушунган. Аммо уларнинг сайёра аҳолисига нисбатан фоизи жуда паст эди. Аҳолининг 99.9 фоизи «ё ёлғиз, ёки 1 аёл + 1 эркак» тамойили асосида яшаган. Никоҳ институти маҳкам ўрнатилган ва черков ҳамда давлат томонидан қаттиқ назорат қилинган. Замонавий дунё эркакларни ҳам, аёлларни ҳам эркинликка чиқарди, ресурс ва нуфузга эга эркаклар қатлами кескин ошди (камида ўрта синф пайдо бўлди ва кенгайди), аёллар эса эмансипацияга (озодликка) эришдилар. Натижада даҳшатли номутаносиблик юзага келди. Энг ресурсли 15% эркаклар чексиз миқдордаги гўзал ва сексуал аёлларга эга бўлишни исташади ва бозорни бошқара оладилар. Ўз навбатида, энг гўзал 15% аёллар чексиз миқдордаги эркаклардан эътибор ва ресурслар олишни исташади ва улар ҳам бозорни бошқара оладилар. Йўқ, «аёл киши табиатан фақат битта эркакни хоҳлайди» деган эскирган аргумент билан келманг. Реал социология шуни кўрсатадики, аёл киши гипотетик жиҳатдан шуни хоҳлайди, лекин бу фақат «ўша ягонасини» учратганда содир бўлади. Унгача эса — йигирмата бой ва келишган мухлис уни тўлиқ қониқтиради. Натижада, 15 фоизнинг 15 фоиз билан «ўзаро чангланиши» содир бўлади — энг зўр эркаклар 15 фоиз энг ҳашамдор аёлларнинг ҳаммаси билан яқинлик қилишни исташади, бу аёллар эса ўз навбатида 15 фоиз энг зўр эркаклардан ресурс олишни хоҳлашади. Қолган 85 фоиз одамлар эса иккига бўлинади: ўзларининг 85 фоизлик қатламда эканини тушуниб, ўзларига мос жуфт қидирадиган вазмин одамлар ва дегенерартлар (ақлдан озганлар). Дегенерарт аёллар — бу ўзларини малика деб ҳисоблайдиган ва уларга 15 фоизлик «элита» эркаклар қарздор деб ўйлайдиган 85 фоиз ичидаги аёллардир. Шунинг учун улар «оддий омма» ичидаги ҳар қандай номзодни рад этиб, 15 фоизлик миллионерлар кетидан қувишади. Эркаклар билан ҳам худди шу ҳолат. Кўпчилик ўзларининг оддий оммадан эканини тан олмай, 15 фоизлик энг зўр аёллар кетидан югуришади. Бу реалликдан узилиш деб аталади ва омма учун оқибатлари ҳар икки ҳолатда ҳам аянчлидир. Миллионлаб одамлар ёлғизликда ўтириб, шерик топа олмаётганларидан шикоят қиладилар, чунки уларнинг кутишлари бозорга мос эмас. Шу билан бирга, иккала жинснинг 15 фоизлик элитаси замонавий воситалар билан ўзларининг «ўзаро чангланиш» вазифасини ҳал қилишади. Медиа дунёсида бу шундай амалга ошади: талаб элита эркаклар томонидан келади. Уларнинг олдида бир хил вазифа туради — туйғуларнинг чексиз инфляцияси, ҳар куни уларга «янги гўшт», яна ва яна янги аёл таналари керак. Миқёсни тушунишингиз учун айтаман: мен шахсан ҳар бири 300 дан 1000 гача аёл билан бирга бўлган бадавлат эркакларни танийман. Ва йўқ, бу эркакча мақтаниш эмас, бу уларнинг турмуш тарзи.