TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #5103

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views869Post view count
PostedMar 2903/29/2026, 08:34 AM
Post content

Post content

Гендер тенглиги мавзусига қайтадиган бўлсак, бунинг энг катта салбий оқибатларидан бири, аёллар ўзларини эркакларга тенг кўришни бошлашида. Аёл киши ўзига тенг ёки ўзидан паст статусга эга эркак билан яшаб фарзанд кўра олмайди. Яшаши мумкин, яъни жинсий маънода, эркакнинг ресурсларидан ҳам фойдаланаверади, лекин бу фарзанд кўришгача етиб бормайди — аёл қайсидир эркакдан туғиши учун, гап бу ерда ўзи хоҳлаб туғиши ҳақида кетаяпти, — ўша эркакни ўзидан юқори кўриши керак бўлади. Гендер тенглиги остида эса эркак-аёл тенг, деган дастур уқтирилади. Бу эса нафақат аёлларнинг биологик дастурларини, балки эркакларнинг ҳам фикрлашини бузади. Эркакка субдоминант аёл керак ўз навбатида. Яъни, тенглик тушунчаси аёллардаги гипергамик муносабатларнинг олдини олади. Гендер тенглигининг бошқа салбий тарафлари ҳам талайгина. Биринчидан, ушбу яхги ихтиро қилинган фикрий қатлам билан бошқа ҳақиқий тушунчалар ёпилади. Бунга мисоллар кўп: Библия деганда нима тушунилади? Уни амалиётга киритиб, Таврот билан Инжилни тўсишди. Ëки "сиёсий миллат" орқали охирги икки аср одамларни бошқаришди, аслида бу ҳам бир хаёлий конструкт эди. Яъни, жинслар учта эди, Талмуддаги 6-7 жинс ҳам ушбу учта жинснинг варианти эди. Лекин ҳозирда гендерлар сони 70-90 бўлиб кетди. Яна бир кўзланган мақсад, бу "gender fluidity" тушунчаси, яъни гендер оқувчанлиги/ўзгарувчанлиги. Гўёки инсон гендерини ўзи хоҳиши билан ўзгартира олишида. Ва 2010 йилдан бошлаб АҚШ тиббий суғурта тизими болаларнинг жисини ўзгартириш бўйича операцияларини қоплайдиган бўлди. Энди ёш бола жинсини ўзгартиришни истаса, ота-онасининг розилигисиз унга тиббий муолажа қилиш имкони пайдо бўлди, ҳаражатларини суғурта кўтаради. Мана сизга яна битта бизнес ғоя. Лекин бу ўта оғир тиббий муолажа ёки кимёвий терапиянинг салбий натижалари 8-10 ёш бола ёки қиз тушуна оладими? Ва бунга қарши чиққан ота-она жазоланади, ҳибсга олинади ва ҳоказо. Албатта, охирги 20 йил давомида гендер тушунчаси, гендер бу ҳиссиёт эканлиги, биологияга алоқаси йўқлиги, инсон ўзи танлаши мумкинлиги ва бошқа асосий тамойиллар жамиятга, болалар боғчаси ва мактабларга киритилиб борилди-ки, ёшлар жинсини осонликча ўзгартириш мумкинлигига ишонишди. Албатта, гендер тушунчаси бутун жамиятга салбий таъсир кўрсатади. Устига устак замонавий постмодерн дунё туғилиши учун талайгина бошқа деструктив ҳодисалар рўй бераяпти, бу эса ўз навбатида инсонлар онгига, психикасига ўта оғир юк бўлиб тушаяпти. Шунинг учун ҳам жамиятимизда турли психологик-психиатрик девиациялар содир бўлаяпти: одамлар примитивлашаяпти, ақли нокас даражага тушиб қолаяпти, адекватлигини йўқатаяпти, психологияда бундай инсон онгининг ортга чекинишини "регрессия", деб аталар экан. Бундай регрессив тенденцияларга мисол жамиятнинг шизоидлигининг ошиб бориши (шизофрениянинг дастлабки кўриниши инсон ўзининг қилмишларининг оқибатлари ҳақида ўйлай олмаслиги), инфантилизация, яъни ўзини ёш болалардек тутиши ва ҳоказолар. Албатта, бундай босим аёлларнинг ҳам ўз навбатида турли хатолар қилишига олиб келаверади. Масалан, ажрашишлар нима учун ошиб бораверади? Сабаблар кўп, — ажрашса ҳам яшаб кета олади, ижтимоий босим бир мунча пасайган ва бошқалар. Ва яна бир сабаби, аёллар табиатан муаммоларга сезгирроқ бўлишида. Шу сабабли ҳозирда ажрашишларнинг 70 фоизини аёллар келтириб чиқаради (ўқиган аёллар 90 фоизини). Бироқ, аёллар эркакларга нисбатан невротикроқ ҳам, бу дегани сохта муаммолари билан ҳақиқий муаммоларни адаштиришида, ажрата олмаслигида. Яъни, ўша 70 фоиз ажримлар сабабларининг қанчаси ўринли эди, ўша аёл хаёлидаги муммо қанчалик ҳақиқий эди? Ажрашишга асос борми эди? Шунинг учун ўзи аёл киши ўз хоҳиши билан ажрашиб кетиши яхши эмас, бошқа қандайдир эркак буни назорат қилиши лозим бўлади.