TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #5125

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views422Post view count
PostedApr 1704/17/2026, 06:56 AM
Post content

Post content

Собиқ ИИВ вазири ўринбосари 17 млн долларга тенг зарарни қоплагани учун гаровга қўйиб юборилганини мен 15 ёшли бола ДАН ходимини қатл қилганлиги билан боғладим. Ўлган ходимнинг жанозасида ИВВ ўз норозилигини билдирди, автоматларда салют берди. Бу дегани йигит жазосиз қолади, дегани. Тўғри, катта одамларнинг фарзанди, уларга қарши нимаям қилиб бўларди. Лекин кучлар кўп, уларни муросага олиб келиш керак. ИИВ тараф ҳам қандайдир преференция ва бадаллар олган бўлса керак. Шулардан бири генерал-майорнинг эркинликка чиққани бўлиши мумкин. Замонавий Ўзбекистон корпоратив структуралар қобиғига айланди. Қонун ҳам шунга мослашди. Энди конституция эмас, ички низомлар қонунчилик асосидир.