TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
“Issiqlikta’minoti” AJ avatar

TGINSIGHT CHAT

“Issiqlikta’minoti” AJ

@issiqlikaj

Business and startups

"Issiqlikta’minoti" AJ telegram kanali Телеграм-канал АО "Issiqlikta'minoti" 🌐https://www.uzissiq.uz/ https://www.facebook.com/issiqlik https://www.instagram.com/issiqliktaminoti_aj https://www.youtube.com/@Issiqliktaminoti_AJ ☎️ 71 207 02 53

Subscribers1,140Current channel subscribers
Tracked posts620Indexed post count
Recent reach6,721Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 1 of 52 · 620 posts

Posted 20 days ago

Байрам муносиб кутиб олинади! "Иссиқликтаъминоти" АЖ марказий аппарати ҳамда тизим корхоналари ишчи-ходимлари иштирокида яқинлашиб келаётган муқаддас Қурбон ҳайитини муносиб кутиб олиш, байрам кунларида тизимнинг узлуксиз фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган учрашув ташкил қилинди. Даставвал, "Иссиқликтаъминоти" АЖ бошқаруви раиси Илҳом Тўраев йиғилганларни ва улар орқали бутун соҳа ходимларини улуғ айём - Қурбон ҳайити билан қутлаб, масъулиятли ва шарафли меҳнатлари учун самимий миннатдорчилик билдирди. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик ҳамда хонадонларига файзу барака тилади. Байрам муносабати билан берилган дам олиш кунларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш лозимлиги таъкидланди. Қайд этилганидек, шу кунларда тизим корхоналарида туну кун навбатчилик ташкил қилинади. Авария ҳолатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича гуруҳлар фаолият юритади. Истеъмолчилар мурожаатларига тезкор муносабат билдириш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва кўп квартирали уйларнинг бошқарув ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиши белгиланди.

94 views

Posted 21 days ago

Ангреннинг Янгиобод шаҳарчасида иссиқлик тармоқлари янгиланаяпти. Бу ерда 66 та кўп квартирали уй ёки 708 та хонадон мавжуд. Ушбу ишлар якуни билан шаҳарча аҳолиси сифатли иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъмиланади. Шунингдек, 20 та юридик, бунда мактаб, боғча, соғлиқни сақлаш ва бошқа давлат ва хусусий ташкилотлар бинолари ҳам марказлашган иссиқлик тизими билан қамраб олинади. Ангрен фаоллашаяпти!

645 views

Posted 21 days ago

Бугун 25 май! Ҳеч қайси давлатда кузатилмаган мурожаат: Президентдан ёшларга катта ишонч “Сўнгги қўнғироқ” байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган мурожаати нафақат самимий табрик, балки Янги Ўзбекистон ёшларига берилган улкан баҳо ва тарихий ишонч рамзи бўлди. Sayt|Facebook| Instagram |Youtube|Telegram

448 views

Posted 23 days ago

"Иссиқликтаъминоти" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Султонов Хоразм вилоятига қилган хизмат сафари давомида ҳудуддаги кўп қаватли уйларни марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш бўйича қилинган ва амалга ошаётган ишлар билан яқиндан танишди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолига муносиб хизмат кўрсатиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

550 views

Posted 23 days ago

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "Muborak Qurbon hayiti munosabati bilan aholini davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash va mehr-saxovat tadbirlarini samarali tashkil etish to‘g‘risida"gi Qarori Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

465 views

Posted 24 days ago

"Иссиқликтаъминоти" АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Султонов иштирокида Хоразм вилояти аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш, иситиш мавсумига тайёргарлик ва соҳага оид бошқа долзарб масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Хусусан, қарздорлик ва уларга ҳисобланган пеняларни аниқлаштириш, тўлов тизими ва ҳисоблагичлар (счётчиклар) билан боғлиқ масалалар, хизмат кўрсатиш сифати ва иссиқлик босими, шартномавий мажбуриятлар ва имтиёзлар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, вақт талаб қиладиган вазифалар бўйича ҳудудий масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди. Sayt|Facebook| Instagram |Youtube|Telegram

634 views

Posted 24 days ago

❗️ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН Ҳурматли Хоразм вилояти аҳолиси ва марказлашган иссиқлик энергияси истеъмолчилари! “Иссиқликтаъминоти” АЖ раҳбарияти 2026 йил 22 май куни навбатдаги сайёр қабулни Хоразм вилоятида ўтказади. Сайёр қабулда “Иссиқликтаъминоти” АЖ раҳбарияти…

527 views

Posted 24 days ago

Наманган, Давлатобод: йил мобайнида ҳам иссиқлик ҳам иссиқ сув берилади Давлатобод туманидаги "Янги Наманган" шаҳарчаси ҳамда "Янги Ўзбекистон" массивларида аҳолига марказлашган, сифатли ва хавфсиз иссиқлик энергияси етказиб берилиши режалаштирилган.

574 views

Posted 24 days ago

Қурбон ҳайити муносабати билан 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилади. Бундан ташқари, 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилади.

567 views

Posted 24 days ago

Ангренда режадаги ишларнинг чорак қисми бажарилди Ангрен шаҳрида иссиқлик тизимини 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тармоқларни созлаш ва таъмирлаш ишларининг тегишли режа-графиги ишлаб чиқилган. Ушбу режа-графикка мувофиқ, “Ангрен шаҳар иссиқлик таъминоти” МЧЖ томонидан ўз маблағлари ҳисобидан жами 2,18 км узунликдаги иссиқлик тармоғини жорий таъмирлаш ҳамда авария ҳолатига учраган участкаларни янгилаш белгиланган. Бугунги кунга қадар умумий узунлиги 0,56 км қисмидажорий таъмирлаш ишлари якунланди. Хусусан: ⏺Шаҳарнинг “Дорилфунун”, “Тараққиёт”, “Оппартак”, “Озодлик” ва “Истиқбол” МФЙлари ҳудудида жами 925 метр эскирган қувур янгисига алмаштирилди; ⏺“Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги 200 метр қисмида иссиқлик қопламаси (изоляцияси) тўлиқ тикланди. Ҳозирги кунда “Тараққиёт” маҳалласи ҳудудида диаметри 89 мм бўлган қувурларни монтаж қилиш, шунингдек, “Мустақиллик” маҳалласининг ички тармоқларида иссиқлик изоляциясини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

927 views

Posted 25 days ago

Фарғона вилоятида марказлашган иссиқлик таъминотини яхшилаш, қамровини кенгайтириш ишлари қандай кетаяпти? Бу ҳақда масъуллар нима дейди? Sayt |Facebook | Instagram | Youtube| Telegram

599 views

Posted 25 days ago

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари мутахассислари учун ўқув-амалий семинари ташкил этилди. Бухорода ташкил қилинган семинарда “Иссиқлик таъминоти илмий маркази” МЧЖ ҳамда “ЛАВАРТ” саноат қозонлари ишлаб чиқариш заводи мутахассислари иштирок этиб, замонавий иссиқлик таъминоти тизимлари, энергия самарадорликни ошириш, қозонхона ускуналаридан самарали фойдаланиш бўйича маърузалар қилинди. Семинар давомида иштирокчилар иссиқлик тизимидаги янги технологиялар, енергия тежамкор ечимлар ҳамда амалий ишланмалар билан яқиндан танишди. Шунингдек, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, савол-жавоблар ва муҳокамалар ташкил этилди. Семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

691 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••505152
PreviousPage 1 of 52Next