TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
MILITSYA_UZB Ⓜ️ avatar

TGINSIGHT CHAT

MILITSYA_UZB Ⓜ️

@militsya_uzbek

News and media

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ва кундалик видеолар ушбу каналда https://taplink.cc/militsya_uzb Реклама,мурожаат учун👇: @Militsya_uzb777bot Instagram: https://www.instagram.com/militsya_uzb

Subscribers2.1万Current channel subscribers
Tracked posts1,003Indexed post count
Recent reach14,009Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 1 of 84 · 1,003 posts

Posted May 26

🇵🇰Покистон Дональд Трампнинг Исроил билан муносабатларни йўлга қўйиш (“Иброҳим келишувлари”га қўшилиш) таклифини рад этди Исломободга кўра, Вашингтон Эрон билан ўт очишни тўхтатиш музокараларидан фойдаланиб, умуман мавзуга алоқаси бўлмаган масалаларда босим ўтказишга уринмоқда. Мамлакат мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Осиф Покистон ўз миллий мафкураси ва қадриятларига зид келувчи ҳеч қандай битимга қўшилмаслигини маълум қилди. “Бир кун ҳам ишониб бўлмайдиган босқинчилар билан қандай қилиб бир стол атрофида ўтириш мумкин?” дея таъкидлаган у сионистларни назарда тутиб. 👉https://t.me/militsya_uzbek

344 views

Posted May 26

🇮🇱 Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди. Унинг идорасига кўра, ташриф режали бўлган. Аввалроқ Нетаньяху простата безидаги ўсма бўйича нур терапиясини олган, шунингдек унга кардиостимулятор ўрнатилган эди. https://t.me/militsya_uzbek

665 views

Posted May 26

⚡️🌪😷 ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Кучли чанг бўронлари ва ифлос ҳаво Тошкент томон йўл олмоқда — аҳолига шошилинч огоҳлантириш берилди. Ўзгидромет ва халқаро метеорология марказлари эртадан бошлаб пойтахтда чанг бўронлари ва чанг туманлари ҳақида огоҳлантириш эълон қилишди. 15 м/с гача тезликда шамол, момақалдироқ ва ПМ10 чангининг юқори концентрацияси туфайли ҳаво сифатининг кескин пасайиши кутилмоқда. Аҳолига очиқ ҳавода бўлишдан қочиш, деразаларни ёпиш ва ниқоб тақиш тавсия этилади https://t.me/militsya_uzbek

1,000 views

Posted May 26

🇮🇷🇺🇸Эрон АҚШни нефт нархи 200 долларгача кўтарилиши ҳақида огоҳлантирди Қўшма Штатларнинг Эрон жанубига берган тунги зарбаларидан сўнг, Теҳрон Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги кейинги хатти-ҳаракатлари нефт нархининг бир баррели учун 200 долларгача кескин кўтарилишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг "Ҳатам ал-Анбия" марказий тезкор штаби расмий вакили Иброҳим Зулфақарий ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди. "АҚШ ҳукумати куч тилинигина тушунишини бир неча бор исботлади. Нефт нархи бир баррел учун 200 доллар бўлишига тайёр туринг", — деб ёзди у. Зулфақарийнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатларнинг минтақадаги "ҳарбий саргузаштлари" давом этиши томонлар ўртасидаги ҳар қандай музокара ёки келишувни имконсиз қилади. https://t.me/militsya_uzbek

1,040 views

Posted May 26

🕌Бу йил қарийб 2 миллиондан ортиқ фуқаролар ҳайитнамозларида иштирок этишлари кутилмоқда 🚨Тадбирларга 10 000 дан ортиқ ходимлар жалб қилинади https://t.me/militsya_uzbek

1,050 views

Posted May 26

#Диққат Машҳур COCOMELON анимацион серияси болаларнинг ривожланишига зарар этказиши мумкин Агар сизнинг фарзандингиз Cocomelon'га "ёпишиб қолса" атрофдаги ҳамма нарсани эътиборсиз қолдирса-бу тасодиф эмас. Мултфилм том маънода гипноз қиладиган усуллардан фойдаланади: ▪️ Ёрқин ранглар ▪️ Кадрларнинг тез ўзгариши (ҳар 1-2 сонияда) ▪️ Интрузив товушлар ва қўшиқлар Шифокорлар таъсирни рақамли қарамлик билан таққослашади. Мултфилм зарарсиз кўринади, аммо ҳақиқий зарар келтиради. Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз https://t.me/militsya_uzbek

1,180 views

Posted May 26

Гвардиоланинг хайрлашув маросимидан. "Легенда" футболдан кетмоқда... https://t.me/militsya_uzbek

1,120 views

Posted May 26

Ўзбекистонлик теннисчи «Ролан Гаррос»ни ғалаба билан бошлади Жаҳон тасниф жадвалида 89-поғонани эгаллаб турган теннисчимиз Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” турнирида биринчи босқич ўйинини ўтказди. Руминиялик Кристиан Жаклинга (33-рейтинг) қарши кортга чиққан юртдошимиз 3 сет давом этган ўйинда ғалабага эришди. Камилла Раҳимова – Кристиан Жаклин (Руминия) 6:3, 4:6, 6:4 Раҳимова иккинчи давра баҳсини чехиялик Каролина Муховага қарши ўтказади. https://t.me/militsya_uzbek

1,220 views

Posted May 26

😳🇹🇭Таиланд полициячилари хавфли наркотик савдогарни қўлга олиш учун раққоса қизлар кийимида операция ўтказди. Уларнинг ноодатий ниқоби режа муваффақиятли бажарилишига ёрдам берган. 👉https://t.me/militsya_uzbek

1,430 views

Posted May 26

Гиёҳванд моддалар савдосида айбланган шахс АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди 37 ёшли фуқаро Ню-Йоркда ҳибсга олинган. 👉https://t.me/militsya_uzbek

1,350 views

Posted May 26

🇵🇸 Уруш ва чекловлар таъсирида Ғазода қўй нархи кескин ошиб, 5600 долларгача етган. Натижада, бу йил Ғазодаги кўплаб оилалар учун қурбонлик қилиш деярли имконсиз бўлиб қолди. 👉https://t.me/militsya_uzbek

1,800 views

Posted May 26

🇺🇸🇮🇷Америкалик таҳлилчи: «Эрон ўзининг энг кучли босим дастагидан воз кечмайди». Ана Каспарян, америка-арманистонлик сиёсий шарҳловчи ва таҳлилчи: Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси урушни тугатиш эвазига [Ҳормуз] бўғози устидан назоратни топширади, деб ўйлаш учун одам бутунлай ақлдан озган бўлиши керак. Маъмурият тўғридан-тўғри дипломатик музокаралар кетаётган бир пайтда уларга икки марта ракета зарбаси берган мамлакат билан иш олиб бораётган экан, уларда буни қилиш учун умуман қандай мотивация бўлиши мумкин? Эрон Америкага ишонмайди ва ўзининг энг кучли босим дастагидан воз кечмайди. Трампнинг хомхаёллари қўлида қўғирчоқ бўлиб қолманг. 👉https://t.me/militsya_uzbek

1,810 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384
PreviousPage 1 of 84Next