Post content
#boykot ⚠️ Женин шаҳридаги Ёшлар ижтимоий маркази ичидан журналист Рая Ороқ McDonald's таомлари ва Coca-Cola қутилари билан тўлдирилган жойни кўрсатмоқда. Булар марказни босиб олган Исроил босқинчи армиясидан қолган қолдиқлардир. Ғазога қарши уруш бошлаган Исроил армиясини текин овқат билан таъминлагани учун кўплаб мусулмонлар томонидан бойкот учраган McDonald's, зарар кўра бошлагач ўз позициясини ўзгартириб, сионистларни текин овқат билан таъминлашни тўхтатгани ва ўзини Фаластин тарафдори эканлиги ҳақида соҳта маълумотларни тарқатишга уруниб келаётган эди. Бироқ сиз кўриб турган ушбу тасвирлар бунинг акси эканлигини ва McDonald's босқинчи Исроил армиясига ҳомийлик қилишда давом этаётганини кўриш мумкин. Ушбу бренд Ғазода мусулмонлар, хусусан ёш болалар геноцидига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, қўли қонга ботган компаниялар қаторида экан, унга қарши бойкот қилишда давом этиш лозим.