TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
Вазир айтса, на чора, Кўнармиз гапга бироқ. Бизга асфалтдан кўра, Фестиваллар муҳимроқ. Майли, лой кеч, балчиқ кеч, Ер қаттиқ — осмон йироқ. Лекин индамагин ҳеч, Бизга жимлик муҳимроқ. Қашшоқ кўпаяр дерлар, Агар кўпайса машшоқ. Мактаб хароб бўлса ҳам, Бизга "Овоз" муҳимроқ. Берилар совға-салом Спортчига қўшалоқ. Ўқиганларга диплом, Ўқимаган муҳмроқ. Дўқ айлади ўртакаш, Бюджетни қилма сўроқ. Бизга хаёли чалкаш Отарчилар муҳимроқ. Ватан эртасин ўйлаб, Қалбимда дардли титроқ. Илмдан турма сўйлаб, Бизга ёлғон муҳимроқ... Вафо Мўмин