TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Zurück zu Kanälen
Jahongir Yaqubov avatar

TGINSIGHT CHAT

Jahongir Yaqubov

@insurer_uzb

Blogs

Барчаси суғурта ҳақида. Шахсий блог. Кузатувлар, фикрлар.

Abonnenten113Aktuelle Abonnentenzahl
Erfasste Beiträge91Indizierte Beitragsanzahl
Aktuelle Reichweite4,761Ansichten der letzten Beiträge
Aktuelle Beiträge

Aktuelle Beiträge

S. 1 von 8 · 91 Beiträge

Gepostet vor 16 Tagen

“Пул манбаси нима?” деган савол энди суғурта компанияларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. ИЛМА ва Бош прокуратура, Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳаси эълон қилинди. Қарорга кўра эндиликда: • Суғурта компанияларда махсус ички назорат масъули тайинланади; • Шубҳали операциялар ҳақида давлат органларига хабар бериш мажбурий бўлади; • Операция амалга ошириш кунидаги базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда лозим даражада текширилади; • Операция иштирокчиларидан бири жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ёки офшор ҳудудлар билан боғлиқ бўлган, шунингдек юқори таваккалчилик тоифасига киритилган шахс ҳисобланганда, суғурта ташкилотлари томонидан мижозни текширишнинг кучайтирилган чоралари қўлланилади; • Суғурта компаниялари мижоздан пул маблағлари манбаси ва суғурта шартномаси тузиш сабаби ҳақида маълумот сўраши мумкин бўлади; • Юқори мансабдор шахслар операциялари алоҳида мониторинг қилинади; ❗️Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолатларда шубҳали деб топилади: • Бир чоракда умумий суммаси БҲМнинг 1000 баробаридан кам бўлмаган нақд пул маблағларининг мижоз томонидан кассага бир марта ёки бўлиб-бўлиб топширилиши; • Бир суғурта қилдирувчига чорак давомида БҲМнинг 1000 баробари ва ундан юқори миқдорда суғурта товонлари амалга оширилиши; • Бир суғурта воситачисига чорак давомида БҲМнинг 1000 баробари ва ундан юқори миқдорда комиссион тўловлар тўланиши. • Учинчи шахс фойдасига 5 йилгача муддатли икки ва ундан ортиқ ҳаёт суғуртаси шартномаларининг даврий тузилиши; Қарор лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 28 майгача давом этади. 👉@insurer_uzb👈

89 views

Gepostet 2. Mai

Суғурта компанияларнинг соф фойдаси 2026 йил биринчи чорагида 276 млрд сўм бўлди. Очиқ манбалардан йиғилган маълумотларга кўра, суғурта компанияларнинг 2026 йилнинг дастлабки уч ойида соф фойдаси 275.9 млрд сўмни ташкил қилган ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 145.6 млрд сўмга кўпайган. Соф фойда ҳажми бўйича топ-5 суғурта компаниялар: • APEX INSURANCE – 87.8 млрд сўм; • EUROASIA INSURANCE – 63.9 млрд сўм; • "O‘zbekinvest" – 20.3 млрд сўм; • Kafolat – 12.9 млрд сўм; • Xalq Sug‘urta – 11,1 млрд сўм. Шунингдек, ҳисобот даврида Alskom суғурта компанияси (-2.7 млрд сўм) ўз фаолиятини зарар билан якунлаган. Миқдорий кўрсаткичда фойданинг энг юқори ўсиши EUROASIA INSURANCE да (+56 млрд сўм), APEX INSURANCE (53.3 млрд сўм) кузатилган бўлса, фоиз кўринишида MY-INSURANCE (+6800%), TEMIRYO‘L-SUG‘URTA (+5500%)лар соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига қараганда кескин ошган. *Маълумотлар ушбу ҳавола new.openinfo.uz орқали олинган 👉@insurer_uzb👈

424 views

Gepostet 14. Apr.

ОСАГО бозорида аномал ўсиш. 2025 йил I-чорак → 2026 йил I-чорак: Суғурта мукофотлари: 88,2 млрд → 264,9 млрд сўм (+300%) Тўланган зарарлар: 56,0 млрд → 73,4 млрд сўм (+31%) Шартномалар сони: 1,35 млн → 1,32 млн (деярли ўзгармаган) Aсосий тенденция — мукофотлар +300% га ошган, лекин шартномалар сони деярли ўзгармаган. Бу ўсиш янги мижозлар ҳисобига эмас, балки полис қиймати ошиши ҳисобидан шаклланган. Бозор таркиби ҳам ўзгармоқда: йирик ўйинчилар улуши сақланиб қолган бўлса-да, айримлари позиция йўқотган, бошқалари эса тез ўсиб юқорига чиққан. Кичик ўйинчилар орасида ўсиш суръатлари айрим ҳолатларда ҳатто 10 000%+ гача етган. ТОП-10 ўзгаришлар (2025 → 2026): O‘zbekinvest 1-ўрин Apex Insurance 2-ўрин Gross 5-ўрин → 3-ўрин (+2) Kafolat 6-ўрин → 4-ўрин (+2) MY Insurance 4-ўрин → 5-ўрин (-1) NEO Insurance 8-ўрин → 6-ўрин (+2) ALSKOM 3-ўрин → 7-ўрин (-4) O‘zagrosug‘urta 11-ўрин → 8-ўрин (+3) INFINITY INSURANCE 22-ўрин → 9-ўрин (+13) INSON 12-ўрин → 10-ўрин (+2) Бозор бўйича зарарлик: 27,7%. 👉@insurer_uzb👈

294 views

Gepostet 3. Apr.

Суғурта орқали солиқ тўловларини кечиктириш ва бўлиб тўлаш имкони. Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари айрим солиқлар бўйича тўловларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериши мумкин бўлади. Бунда солиқ қарзларини тўлаш учун қуйидаги кафолат механизмлари қўлланилади: ➖ гаров; ➖ банк кафолати; ➖ суғурта полиси. P.S.: «Дунёда ҳеч нарса солиқ ва ўлим каби муқаррар эмас» ©Бенжамин Франклин 👉@insurer_uzb👈

283 views

Gepostet 3. Apr.

Банк кредитлари бўйича агентлик тўлови фақат банкга ёки компания ходимига тўланади бошка агентга тўлаш таъқиқланади. ИЛМА Суғурта агентлари тўғрисидаги низом тасдиқлаш бўйича буйруқ лойихасини эълон қилибди. Унга кўра эндиликда: ➖Тижорат банклари суғурта шартномаларини тузиш ва бажарилишини ташкил этиш юзасидан воситачилик хизматлари фақатгина тижорат банкининг дастурий таъминоти (ахборот тизими) орқали амалга оширилади. ➖Банк кредитлари билан боғлиқ суғурта шартномаларини тузилишида наф олувчи ҳисобланган тижорат банкидан бошқа шахсларнинг суғурта агенти сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди. ➖ Суғурта агентлари иштирокида тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчиларнинг ходимларига агент битимида кўрсатилган воситачилик ҳизматлари учун ҳамда унда кўрсатилган усулда ҳақ тўлаш таъқиқланади. ❗️Буйруқ муҳокамаси 13 апрелгача давом этади. P.S.: Янги тизим айтаяпти — “ҳар ким ўз ролини ўйнасин, гонорар ҳам ўша актёрга” “Кимдир орқали айлантириб оламиз” даври расман ёпилди. 👉@insurer_uzb👈

860 views

Gepostet 1. Apr.

Суғурта соҳасига солиқ имтиёзи. Молиявий секторни ривожлантириш орқали мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг қўшимча ўсишини таъминлаш ва инвестициялар ҳажмини кескин ошириш мақсадида “Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–48-сон, 30.03.2026 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, марказ ҳудудида молиявий хизматлар, жумладан суғурта фаолияти (қайта суғурталаш ва суғурта брокерлиги хизматлари)ни амалга оширишга рухсат берилди. Шунингдек, марказ иштирокчилари учун солиқ имтиёзлари: ➖ фойда солиғи бекор қилинади; ➖ ижтимоий солиқ бекор қилинади; ➖ чет эл фуқаролари (фуқаролиги бўлмаган шахслар) иш ҳақи ЖШДСдан озод қилинади; ➖ резидент жисмоний шахслар даромад солиғи 7 фоиз этиб белгиланади. 📌 Мазкур солиқ имтиёзлари 50 йилга яъни 2076 йил 1 январга қадар амал қилади. ❗️Молия марказини ташкил этиш бўйича Конституциявий қонун жамоатчилик муҳокамасига кўйилган. Ўтиб фикр билдириб кўямиз. P.s: Энди суғурта компанияси очиш учун бизнес-режадан кўра чет эл паспорти муҳимроқ бўлиб қолмаса бўлди. 👉@insurer_uzb👈

926 views

Gepostet 25. März

ЯИМ да суғурта хизматлари улуши 0.73%. uz.kursiv.media жамоаси 2020-2024 йил суғурта бозорини таҳлил қилган холда юқоридаги маълумотларни эълон қилибди. Ўзбекистонда суғурта бозори сўнгги йилларда сезиларли ўсди: 2020–2024 йилларда мукофотлар 2,2 трлн сўмдан 9,8 трлн сўмгача ошди. Бироқ, ЯИМга нисбатан улуши ҳали ҳам пастлигича қолмоқда. Ўсиш асосан умумий суғурта ҳиссасига тўғри келмоқда, ҳаётни суғурталаш эса солиқ имтиёзлари бекор қилингач кескин қисқарди. Бу эса соҳада рағбатлантирувчи механизмларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади. P.s. 2025 йилда эса жами суғурта мукофотлари 13,4 трлн сўмни ташкил этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ЯИМга нисбатан суғурта хизматларининг улуши тахминан 0,73% ни ташкил этмоқда. Рекорд янгиланмади, аммо умид бор. 👉@insurer_uzb👈

258 views

Gepostet 7. März

2025 йил якунлари бўйича умумий маълумот. 👉@insurer_uzb👈

339 views

Gepostet 7. März

2025 йил якунлари бўйича ҳаётни суғурта қилиш соҳасидаги суғурта мукофотлари тўғрисида маълумот. 👉@insurer_uzb👈

318 views

Gepostet 7. März

2025 йил якунлари бўйича умумий суғурта соҳасидаги суғурта мукофотлар тўғрисида маълумот. 👉@insurer_uzb👈

314 views

Gepostet 4. März

Эндиликда банклар суғурта фаолияти билан шуғулланганлиги учун 200 млн сўмдан кам бўлмаган жарима тўлаши мумкин. Бу хақда Марказий банк "Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойихасида белигилаб берилди. Қарор 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради. 👉@insurer_uzb👈

407 views

Gepostet 18. Feb.

Рақобат қўмитаси томонидан суғурта хизматлари йўналишида 1 000 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, истеъмолчилар фойдасига 2,8 млрд сўм маблағ тўлаб берилиши таъминланди ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан ўтган даврда суғурта масалалари бўйича 1 000 га яқин мурожаатлари кўриб чиқилиб, истеъмолчилар фойдасига 2,8 млрд сўм маблағ тўлаб берилиши таъминланган. 🖋 Таҳлилларга кўра, 50 фоиздан ортиқ мурожаатлардаавтотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси билан боғлиқ муаммолар билдирилган, яъни жабрланувчинингмол-мулкига етказилган зарар суғурта компаниялари томонидан турли сабаблар билан рад этилган, қоплаб берилмаган ёки кечиктирилган. 📃 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлда қабул қилинган 458-сонли қарори билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш муносабатларига оид қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга кирди. Бугунги кунда суғурта ташкилотлари мазкур ўзгаришлар асосида янги шартномаларда иш олиб бормоқдалар. ✈️ Бироқ, Қўмита томонидан ўтказилган таҳлиллар ва суғурта ташкилотлари тақдим этаётган электрон суғурта хизматларига доир маълумотлар ўрганилганда, шартномаларда бир қатор камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди: Хусусан, 🔘электрон полис расмийлаштириш бўйича оммавий шартномалар янги қоидаларга мослаштирилмаган; 🔘айрим шартномалар давлат тилида берилмаган; 🔘суғурта компанияларининг мажбуриятлари: тўлов муддатлари, истиснолар, пеня тўлаш тартиби ва бошқалар тўлиқ ёзилмаган; 🔘баъзи компаниялар веб-сайтларида маълумотлар янгиланмаган ёки умуман мавжуд эмас; 🔘қонун ва қоидаларнинг янгиланган таҳрири ёки расмий ҳаволалари жойлаштирилмаган; 🔘онлайн полис олишдан олдин шартлар билан танишиш имконияти яратилмаган. ‼️ Суғурта хизматлари тўғрисида истеъмолчиларга тўғри ва тушунарли маълумотлар тақдим этилмаслиги ўзаро муносабатларда турли келишмовчиликларни юзага келишига сабаб бўлмоқда. ✈️ Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Қўмита томонидан киритилган маълумотга асосан, ушбу соҳадаги ваколатли орган томонидан барча суғурта ташкилотларига юқорида қайд этилган ҳолатларни кўриб чиқиш ва қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган. Telegram|Press_service|Facebook| Instagram | Youtube

249 views
123•••78
ZurückS. 1 von 8Weiter