TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← IT suhbat
IT suhbat avatar

TGINSIGHT POST

Post #120

@it_suhbat

IT suhbat

Ansichten1,200Anzahl der Ansichten
Gepostet12. Dez.12.12.2021, 18:05
Beitragsinhalt

Inhalt

​​Хитой марказий телевидениеси илк маротаба узоқ қишлоқлик дехқонни ўз студиясига сухбат учун таклиф қилди. Дехқоннинг ўғли Хитойнинг энг нуфузли Шингхуа университетига юқори кўрсаткич билан ўқишга киргани махсус интервьюга сабаб бўлди. Тўғри-да, ўзига тўқ хонадонлар йиллар мобайнида энг зўр ўқитувчиларни ёллаб, фарзандларини бўлажак жиддий синовга тайёрласалару, узоқ қишлоқдаги камбағалнинг ўғли улоқни илиб кетса. Қандай қилиб? Нахотки, хаминқадар қишлоқ мактабида ўқиб шундай натижага эришиш мумкин бўлса?! Журналист: "Ўғлингизнинг муваффақиятини нима билан боғлайсиз?" Ота: "Бу ундаги харакатнинг натижаси. Ўғлим болалигидан талаба бўлиш орзуси билан яшар эди". Журналист: "Бу орзу хаммада бор. Хитойдаги кучли рақобатда биринчи бўлиш мисоли мўъжиза. Ундаги кучли қизиқишда оиладаги муҳитнинг хам ўрни бор. Фарзанд вояга етказишда бирор ўзига хос усулингиз борми?" Ота: "Менинг бирор усулим йўқ. Ўзим қашшоқ оилада ўсдим. Отамда менинг саводимни чиқариш учун хам ортиқча маблағ бўлмаган. Ўғлим мактабга кузатган илк кун ундан яхши ўқишини, нимаики ўрганса менга хам ўргатишини сўрадим. У хар куни мактабдан қайтиб, ўқитувчисидан ўрганганларини менга катта хаяжон билан тушунтирар эди. Кечки маҳал биргаликда дарс қилиш, ўғлимни тинглаш кундалик машғулотимга айланди. Ўқиш-ёзишни ўргандим, шундай бўлса хам дарсларимиз тўхтаб қолмади: юқори мактабнинг сўнгги кунига қадар ўғлим менга устозлик қилди. Эҳтимол шу воқеа унинг муваффақиятига сабаб бўлгандир. Ўғлим бошида азбаройи менинг олдимдаги масъулиятни деб ўқишга жиддий қараган бўлса, бора-бора унда илмга бўлган иштиёқ бўй кўрсатди. Тўғрисини айтсам, унинг учун қўшимча дарслар ёллашга қурбим етмаган..." Бу сухбат кўплаб хитойлик қашшоқларни илхомлантирди, иродали ота миллионлаб ота-оналар учун ибратга айланди. Хулоса.. Фарзандингиз учун хар куни бир фурсат вақт ажратишдан эринманг. Айниқса, қўли телефонга ёпишиб қолган, вазифасини фақат таъминот деб билган (ёҳуд умуман масъулиятсиз) оталар!!! #farzandtarbiyasi#yaxshiota 👉@YAXSHILAR_UZB