TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← IT suhbat
IT suhbat avatar

TGINSIGHT POST

Post #173

@it_suhbat

IT suhbat

Ansichten1,320Anzahl der Ansichten
Gepostet1. Jan.01.01.2022, 09:18
Beitragsinhalt

Inhalt

Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Ҳеч кутмагандим!.. — Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради. — Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: — Мени кимлигимни биласанми? Болакай шундай жавоб берди: — Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди. Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: — «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман». (Таржима) @IkromSharif