Inhalt
📌 Айни дамда Монополияга қарши курашиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда "Рақобат тўғрисида" ги қонун асосида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, " Uzbekistan Airways ", " Uzbekistan Airpots ", "Ўзметкомбинат" ва "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятлари фаолиятларини биргаликда ўрганиш натижалари муҳокама қилинмоқда. Ҳозирда сўзга чиққан маърузачи "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ логистика бўлими бошлиғи Умидулла Ибрагимов. Сенаторларнинг ҳам албатта, ўз ўрнида темир йўл соҳаси вакилига етарлича саволлари мавжуд. Улардан бири: рақобатни ривожлантириш доирасида янги бозор иштирокчиларига унга кириш учун акциядорлик жамияти томонидан қандай ишлар амалга оширилиб келинмоқда? Сенаторлар ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбариятининг монополистларга берган саволлари ва уларнинг жавоблари йиғилиш сўнггида эълон қилинади.