Inhalt
Ўзингизга маъқул буюмни харид қилинг эвазига ютуқ эгасига айланинг!!! Бу сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин....... Республикамизда жуда кўп тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларни жалб қилиш мақсадида турли хил акциялар ўтказилиб келинмоқда. Унда иштирок этган ҳамюртларимизнинг ҳаммасига ўз вақтида ютуқлар етказилмоқдами??? 📌Фуқаро Э.Р. “Dusel Elektical” компаниясининг маҳсулотларидан харид қилиб, акция ғолиби сифатида мультиварка эгасига айланиши керак эди. Аммо компания ходимлари томонидан масала ўз вақтида ҳал этиб берилмади. Мазкур масала юзасидан фуқаро Э.Р. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг ишонч телефонига мурожаат йўллади. Мурожаатга асосан Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг масъул ходимлари масалани тўлиқ ўрганиб чиқдилар. Натижада мурожаатчи акцияда ғолиби сифатида реклама орқали ваъда қилинган ўз совғасини қўлга киритди. #Истеъмолчи ҳуқуқи доим қонун ҳимоясида