TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Manzura Khasanova's blog
Manzura Khasanova's blog avatar

TGINSIGHT POST

Post #1419

@m_khasanova

Manzura Khasanova's blog

Ansichten508Anzahl der Ansichten
Gepostet7. Nov.07.11.2020, 11:14
Beitragsinhalt

Inhalt

🚗 «UzAuto Motors» АЖ акцияси тизимли ишлашлигини истаган итеъмолчининг дарди 🚘 🗂 Жорий йилнинг 4 ноябр санасида Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи К.А. исмли истеъмолчининг мурожаати келиб тушди. 📝 Истеъмолчи «UzAuto Motors» АЖ томонидан эълон қилинган акция доирасида «Auto-Centre-Qoraqalpoq» МЧЖдан 95 768 000 сўмга шартнома асосида COBALT автомобилини сотиб олади 🚙 📣 Эълон қилинган акцияга мувофиқ COBALT автомобилини сентябрь ойида олганлиги учун 5 100 000 сўм пул маблағи харидорга қайтарилиб берилиши кўрсатилган 🔊 ❌ Лекин, автомобилни олганига икки ой ўтишига қарамасдан жамият томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан харидорга акция пули қайтариб берилмаганлиги учун ушбу масалани қонуний йўл билан кўриб берилишида Қўмитадан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади. 📩 Қўмита томонидан «Auto-Centre-Qoraqalpoq» МЧЖга истеъмолчининг мурожаати юзасидан тегишли сўров хатлари юборилди ва Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтирилади. 💵 Натижада, Қўмита томонидан қонун доирасида олиб борилган ишлар натижасида истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланиб, натижада 5 100 000 сўм пул маблағи истеъмолчининг пластик картасига қайта ҳисоб китоб қилиб берилишига эришилди. ✅ Шунингдек, истеъмолчи Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди. 📌 Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўҳрисида”ги Қонунининг 19-модда. Ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари Агар ижрочи шартномани ижро этишга ўз вақтида киришмаса ёки шартноманинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.