TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Manzura Khasanova's blog
Manzura Khasanova's blog avatar

TGINSIGHT POST

Post #1449

@m_khasanova

Manzura Khasanova's blog

Ansichten229Anzahl der Ansichten
Gepostet30. Nov.30.11.2020, 17:50
Beitragsinhalt

Inhalt

ХОРАЗМ – “ST-таъсир: Монополияга қарши курашиш идораси маҳаллаларга кўмир етказишга кўмаклашди” ST’да Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг кўмир етказиб берилмаётгани, оқибатда уйлар совиб кетаётгани хусусида мурожаат чоп этилган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи У.Қаландаров томонидан йўлланган жавоб хатига кўра, мазкур ҳолат ўрганиб чиқилди ҳамда Бўйрачи маҳалласига кўмир ва брикетлаган кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Қуйида ҳудудий бошқарма жавоб хати билан тўлиқ танишишингиз мумкин: “Ўрганиш давомида “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиали ҳамда Шовот тумани Бўйрачи маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим қилинган маълумотларга асосан маҳаллада кўмир ёқилғисига эҳтиёжи мавжуд бўлган хонадонлар сони 680 тани ташкил қилиши, режага асосан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида жами 409 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилиши белгиланганлиги ва 23 ноябрь ҳолатига 219 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилганлиги, шунингдек, охирги марта ушбу ҳудудга жорий йилнинг 17 ноябрь куни 17,4 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилганлиги маълум бўлди. Мазкур мурожаатда қайд қилинган муаммони бартараф қилиш мақсадида ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан масъул ташкилотлар билан биргаликда аҳолини кўмир ва брикетлаган кўмир ёқилғиси билан узлуксиз равишда таъминлаш ва бу борада тизимли ишларни йўлга қўйиш бўйича кўрилган чоралар натижасида Бўйрачи маҳалласи ҳудудига 2020 йил 23 ноябрь куни 23 тонна ва 24 ноябрь куни 25 тонна кўмир ва брикетлаган кўмир ёқилғиси етказиб берилишига эришилди ва мурожаатда қайд қилинган ҳолатлар бартараф қилиниб, фуқароларнинг мурожаати қаноатлантирилди. Ҳудудий бошқарма cизга Ўзбeкистон Рeспубликасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ аризангиз юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари ҳамда бeрилган жавобдан норози бўлсангиз, бизнинг юқори ташкилотимизга ёки судга мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдиради”.