TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Manzura Khasanova's blog
Manzura Khasanova's blog avatar

TGINSIGHT POST

Post #1476

@m_khasanova

Manzura Khasanova's blog

Ansichten340Anzahl der Ansichten
Gepostet17. Dez.17.12.2020, 16:34
Beitragsinhalt

Inhalt

Соғлиқни сақлаш ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирларининг қўшма қарори бўйича маълумот Монополияга қарши кураршиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ва ходимлари учун коронавирус инфекцияси профилактиси бўйича йўриқнома”сини ўрганиб, унда қонунбузилиш ҳолатларини аниқламади. Махсус комиссиясининг қарори ва қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, айрим ҳолларда давлат буюртмачилар томонидан тўғридан–тўғри харидларни амалга оширишлари мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори иловасининг (Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати) 13 бандида “Эпидемияга қарши (шу жумладан ветеринарияга оид) препаратлар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш учун кимёвий воситалар, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган табиат ҳодисалари, эпидемиялар, касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун бошқа зарур товарлар (ишлар, хизматлар)” киритилган. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати https://antimon.gov.uz/sog-liqni-saqlash-va-oliy-va-o-rta-mahsus-talim-vazirlarining-qo-shma-qarori-bo-yicha-malumot/