TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Manzura Khasanova's blog
Manzura Khasanova's blog avatar

TGINSIGHT POST

Post #1485

@m_khasanova

Manzura Khasanova's blog

Ansichten189Anzahl der Ansichten
Gepostet21. Dez.21.12.2020, 10:50
Beitragsinhalt

Inhalt

«Тоза ҳудуд» ДУК 1 млрд 336 млн сўмлик асоссиз даромадини истеъмолчиларга қайтаради Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Тоза ҳудуд» ДУКда маиший чиқиндиларни ташиб кетишда хизмат кўрсатиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди. Аниқланишича, корхона 494 894 нафар аҳолига хизмат кўрсатиш мажбуриятини олган. Нарх ҳисоб-китобларида эса 354 789 нафар аҳолига хизмат кўрсатилиши акс эттирилган. Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги 3 кунда бир маротаба бўлиши лозимлиги белгиланган бўлса-да, айрим ҳудудларда ушбу иш ҳафтада бир маротаба бажарилган. Оқибатда, нарх ҳисоб-китобларида бир киши учун хизмат нархи 2750 сўм ўрнига 3200 сўмдан белгиланишига сабаб бўлган. Корхонага жорий йилнинг 1-ярим йилида олинган асоссиз 1 млрд 336 млн сўмлик даромадни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан мажбурий кўрсатма берилган. 👉Навоий хабарлари