TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Manzura Khasanova's blog
Manzura Khasanova's blog avatar

TGINSIGHT POST

Post #1512

@m_khasanova

Manzura Khasanova's blog

Ansichten659Anzahl der Ansichten
Gepostet5. Jan.05.01.2021, 06:45
Beitragsinhalt

Inhalt

📨Муйноқли истеъмолчи мурожаати 2020 йилнинг 9 декабр санасида Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига Муйноқ туманида истиқомат қилувчи И.Р. исмли истеъмолчининг мурожаати келиб тушди. 🚙 Истеъмолчи «UzAuto Motors» АЖ томонидан эълон қилинган акция доирасида «Қарақалпақ Р АС»нинг филалларининг биридан 95 768 000 сўмга шартнома асосида COBALT автомобилини сотиб олади ва “Cashback”ни қўлга киритади. 🚙 “Cashback”- бу шартномага мувофиқ, агар автомобили қиймати тўлиқ тўланадиган бўлса, маълум миқдоридаги cashback қайтарилиши лозим бўлади. “Cashback”- акцияси унда қатнашган кўпчилик истеъмолчилар эътиборини ўзига қаратди. Бироқ ваъда қилинган “Cashback” истеъмолчи И.Рга қайтарилмади. ❇️ «Қарақалпақ Р АС»нинг филиалларининг бирига қилинган мурожаатлари натижа бермаслиги натижасидан сўнг, истеъмолчи И.Р Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишга қарор қилди. ✅ Мазкур мурожаатни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлим ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида шартнома шартлари фақат бир томон – истеъмолчи томонидан бажарилгани, ижрочи ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашгани маълум бўлди, шундан сўнг юқоридаги филиалга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси талаблари бузилганлиги ҳақида хат юборилди. 📌 Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўҳрисида”ги Қонунининг 19-модда. Ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари Агар ижрочи шартномани ижро этишга ўз вақтида киришмаса ёки шартноманинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. 💯 Натижада, истеъмолчи пластик картасига «Қарақалпақ Р АС»нинг филиалларининг бири томонидан акцияда шартларига мувофиқ 5 100 000 сўм cashback суммаси қайтарилишига эришилди. Орадан 8 ой ўтганига қарамасдан, истеъмолчи ҳуқуқи қайта тикланди.