TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Manzura Khasanova's blog
Manzura Khasanova's blog avatar

TGINSIGHT POST

Post #1540

@m_khasanova

Manzura Khasanova's blog

Ansichten261Anzahl der Ansichten
Gepostet27. Jan.27.01.2021, 10:13
Beitragsinhalt

Inhalt

🚗Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразмдаги техник кўрик билан боғлиқ ҳолатни ўрганишни бошлади Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Умидбек Қаландаров маълум қилди. «Техник кўрикни фақат бир корхона томонидан ўтказилиши рақобат тўғрисидаги қонун талабларига зид ҳисобланади. Техник кўрикни хусусий тадбиркорларга ўтказиш ҳақидаги ҳукумат қарори халқ муҳокамасига қўйилмаган», деди у. Аввалроқ, Хоразм вилоятида автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ваколати тадбиркорларга ўтказилганидан сўнг, нархлар 3 баробар ошгани ҳақида хабар берган эдик. 👉Хоразм хабарлари