TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Manzura Khasanova's blog
Manzura Khasanova's blog avatar

TGINSIGHT POST

Post #1600

@m_khasanova

Manzura Khasanova's blog

Ansichten330Anzahl der Ansichten
Gepostet26. Feb.26.02.2021, 12:59
Beitragsinhalt

Inhalt

🔺Ижтимоий тармоқларда газ таъминоти учун тўлов мавжуд бўлганига қарамай тармоққа қайта уланиш муаммолари кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Агентлик томонидан 150 нафарга яқин истеъмолчиларни газ таъминотига қайта уланишига амалий ёрдам кўрсатилди. 🔺Газ ҳисоблагичларини ўрнатиш жараёнида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани айнан истеъмолчига муаммони келтириб чиқарди. 🔺Бунинг оқибатида қарздор абонент билан бир қаторда, бошқа ҳақдор абонентлар ҳам тармоқдан ўчирилган. 🔺Агентлик барча ҳудудларда газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилиши бўйича “Ҳудудгазтаъминот” АЖга сўров хати юборди. Батафсил ⚖️Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида! 📞 Ишонч телефони: 1159 📣@consumeruz 🌐Сайт | Instagram | Facebook | YouTube