TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Beitragsinhalt
Inhalt
Ҳаёт ҳақиқати Умримизни нимага бағишлашимиз фақат ўзимизнинг қўлимизда. Раҳматли Додам айтар эдилар: дунёнинг пулига хеч қачон ета олмайсан, борига барака, Аллоҳ етказганига шукр қилиб яша. Донишманд Додамнинг гаплари ҳамон ёдимда. Куннинг 24 соатини неча фоизини яқинларимизга бағишлаймиз? Ота-она, бола-чақаларимиздан беҳабар бўлмайлик. Ҳар бир кун ғанимат. Пул ёки мансаб - келиб кетадиган нарса.