Inhalt
Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов бошланди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади: — Стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи; — Табиий монополияларни тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари; — Стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи; — Давлат харидлари бўйича савдоларни назорат қилиш бўлими бош мутахассиси. ▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим. ❗️Ҳужжатлар 2021 йил 24 майдан 2 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. 🔷Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма 🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма каналгауланиш👉https://t.me/AntimonUz website| facebook| telegram| youtube|twitter|instagram | одноклассники