Inhalt
Ҳаёт қизиқ... Умр давомида хилма-хил одамларни учратамиз, ҳар-хил ўқиш, ишларда ишлаймиз, саёҳат қиламиз, қўни-қўшни, қуда-анда деганларидай... Йиллар ўтиб, бир пайтлар ён-атрофингда яқин бўлиб қолган инсонлар ҳаётингдан аста секин чиқиб кетар экан. Ҳаёт қонунлари шундай... Фақатгина шаҳсий архивдаги видео ва расмлар ортга қайтариш имконини беради. Яхшими ёмонми, ҳаётим давомидаги ҳар бир учратган инсонимга миннатдорман. Айнан сизлардан севги, нафрат, ғазаб, меҳр нималигини ўргандим. Кечириш ёки қасд олиш тушунчаларини ҳаётимга олиб кирдим... Йиллар ўтиб, ёшим улғайган сари кечиримли бўлиш нақадар саҳоватлигини, нақадар кучлилигини тушуниб етдим. Кечирим сўраш ҳам айб эмаслигини англаб етдим. Лекин бугун Аллоҳдан такрор ва такрор тилаб қоламан: тўғри йўлдан асло қайтарма, мен ва яқинларимга умр давомида фақат дили, тили билан бир, кўнгли тоза инсонларни рўбаро қил. Омин Жума муборак!