TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Manzura Khasanova's blog
Manzura Khasanova's blog avatar

TGINSIGHT POST

Post #2109

@m_khasanova

Manzura Khasanova's blog

Ansichten130Anzahl der Ansichten
Gepostet1. Apr.01.04.2022, 20:15
Beitragsinhalt

Inhalt

РАМАЗОН ОЙИ ВА РЎЗАНИНГ ФАЗЛИ «ЭЙ ИЙМОН КEЛТИРГАНЛАР! СИЗЛАРДАН АВВАЛГИЛАРГА ФАРЗ ҚИЛИНГАНИДEК, СИЗЛАРГА ҲАМ РЎЗА ФАРЗ ҚИЛИНДИ. ШОЯДКИ, ТАҚВОДОР БЎЛСАЛАРИНГИЗ. (Бақара сураси, 183-оят) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутишни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. унда аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар» (Насоий ва Байҳақий ривоят қилганлар.) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен ўзим берурман», деди. рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлгай ва қачон Роббига мулоқот бўлганда рўзаси билан хурсанд бўлгай», дедилар». ( Бешовлари ривоят қилганлар.) РЎЗАНИНГ ДАРАЖАЛАРИ БИРИНЧИ ДАРАЖА омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржнинг истак-хоҳишларидан тийилишдир. ИККИНЧИ ДАРАЖА хосларнинг рўзаси бўлиб, («солиҳлар рўзаси» деб ҳам аталади), у биринчи даражага зиёда ўлароқ кўз, қулоқ, тил, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан тийишдир. ❗️ Барча ёқимсиз ва ёмон нарсалардан кўзни тийиш ҳамда қалбни Аллоҳ таолонинг зикридан тўсадиган нарсаларга машғул қилмаслик. ❗️ Тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш, уят гаплар, жафо, хусумат, мақтанчоқликка ўхшаш нарсалардан тийиб, сукутни лозим тутиш. Уни Аллоҳ таолонинг зикри ва Қуръон тиловати билан машғул қилиш. Бу тилнинг рўзасидир. ❗️ Қулоқни эшитиш макруҳ бўлган барча нарсалардан, бошқача қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган нарсаларнинг ҳаммасидан сақлаш. Чунки гапириш мумкин бўлмаган барча нарсани эшитиш ҳам мумкин эмас. ❗️ Қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан сақлаш ҳамда ифтордан кейин қоринни шубҳали таомлардан сақлаш. ❗️ Ифторда ҳаддан ташқари кўп еб, қоринни тўйдириб юборишдан сақланиш. УЧИНЧИ ДАРАЖА хослардан ҳам хосларнинг рўзаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ қалбни беҳуда қизиқишлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошқа нарсалардан тийишдан иборатдир. Қадрдонларим, Рўза -ю - рамазон ойи муборак!