TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Beitragsinhalt
Inhalt
Бугун АОКА томонидан ташкил этилган “Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусидаги миллий анжуманда иштирок этдим. Ўзгариб бораётган замон ва медиамаконда ахборот хизматларининг роли кучайгани, шунга мувофиқ матбуот котибларига қўйилаётган талаблар ҳам ўсиб бораётгани барчамизга маълум. Ҳозирги "фейк" ахборотлар эпидемиясига фақатгина одамларда туғилган саволга ўз вақтида, холис ва ишончли муносабат билдириш орқали қарши туриш шартлиги боис, барча ҳамкасбларимни ўз ташкилотининг очиқлигини таъминлашда янада фаол ва ҳозиржавоб бўлишга чақирдим. Facebook|Instagram|Twitter