Recent posts
Page 1 of 84 · 1,007 posts
Posted 9 days ago
Ҳаётнинг маъноси ҳақида минг йиллар давомида минглаб ақл эгалари тафаккур қилишган. Ўша маънони излаш бугун ҳам тўхтагани йўқ. Ҳар ким ўзича, ақли, дунёқараши етганча топади ҳам. 2-синфлигимдан(1999 йил) кундалик тутишни бошлаганман. Унга чиройли шеърлар, муҳим тарихий саналар, файласуфларнинг ёзиб юрардим. Бу 9-синфни(2007) тугатиб ихтисослашган мактабга кетишимгача давом этган. Ўша давр мобайнида жуда кўп ҳикматли гапларни ёдлаб айтиб юрардим... Алқисса, орадан нечи йиллар ўтиб ўзим ҳаётдан ҳикмат топадиган ва ёзадиган ёшга етдим. Яқин уч кунда бошимдан ўтган бир ҳолатни ҳаётнинг ҳикмати дегим келди. Кеча бир имтиҳондан ўтишим керак эди. Шанба куни ўша имтиҳонга доир бир ҳужжатни 4-5 нусхада чиқариб келиш айтилди. Имтиҳонга душанба куни тўққиз яримда етиб бориш керак. Ишхонамдаги принтерим бузилган. Уйда принтер йўқ. Бир ҳамкасб қўшнимдан сўради, принтери бузуқ экан. Яна бир ҳамкасб қўшнимдан кўчаётгани сабаб ҳамма нарсаларини янги уйига ташлаб келганини айтди. Маҳаллада бир жойда принтер хизматлари бор экан, борсам, бир варағини 5 мингдан чиқараркан, мен учун 3 мингдан чиқариб бераркан(ҳурматни қаранг). Раҳмат, дедим. Охири бир жамоадошимга телефон қилиб айтдим. Унинг ҳам уйидаги принтери қоғозни хира чиқараётган экан... ишхонага эрта келиб ўша ҳужжатни чиқариб имтиҳонга бордим. Ҳеч ким бу ҳужжатни сўрамади ҳам. Ҳаётнинг мантиғи шу – сен нимадир учун жон фидо қилиб югурасан, аслида у сенга керак бўлмайди. П.С. агар бу гаплар маъқул бўлса, яна қизиқ ҳикматли хулосалар бор. ёзаман қунт қилиб Фурқат Алимардон
Posted 12 days ago
ўшанда мен Худо хоҳласа 109 ёшда бўларканман. бояги ҳамкасбим эса муборак 123 ёшини нишонлаётган бўларкан... бу иқтисодий таҳлилчиларимиз ҳам ўзимизга ярашада, давлат қарзи 83 млрд бўлди, яна қанча иқтисодий масалалар бор, шулар қолиб бундан 74 йил кейинги…
Posted 13 days ago
ўшанда мен Худо хоҳласа 109 ёшда бўларканман. бояги ҳамкасбим эса муборак 123 ёшини нишонлаётган бўларкан... бу иқтисодий таҳлилчиларимиз ҳам ўзимизга ярашада, давлат қарзи 83 млрд бўлди, яна қанча иқтисодий масалалар бор, шулар қолиб бундан 74 йил кейинги гапларни айтишади. ғаппа-ғалати булар
Posted 15 days ago
Меҳриноз мени айтаяпти. ўзи билан гаплашдим ҳам👌🏻
Posted 15 days ago
Qanoti yo‘qqa qafas torlik qilmaydi. Mirzo Bedil 🗄Farrux Jabborbek
Posted 16 days ago
🔵 🔵 🔵 🔵 🔵 #iqtibos «Kishi oʻzidan rozi boʻlgan on oʻsishdan toʻxtaydi. Holidan norozi boʻlayotgan kishi yuksalayotgan boʻladi» ✅ Husayn Buxoriy ➡️ Yaqinlaringizga ulashing @husayn_buxoriy
Posted 16 days ago
🔵 🔵 🔵 🔵 🔵 #iqtibos «Kishi oʻzidan rozi boʻlgan on oʻsishdan toʻxtaydi. Holidan norozi boʻlayotgan kishi yuksalayotgan boʻladi» ✅ Husayn Buxoriy ➡️ Yaqinlaringizga ulashing @husayn_buxoriy
Hashtags
Posted 17 days ago
Умр йўлдошининг ижодига умуман қизиқмайдиган, бирор асарини ўқимаган аёллар ҳам бор. Тўғриси, аралашиб, ижодига халал бергандан кўра билмагани, ўқимагани ҳам яхши. Бироқ ўзини доно, сиёсий ҳушёр, маънавиятнинг ишончли қўриқчиси деб ҳисобласа – ана унда урди Худо! Бундай аёл ўзининг тангу тор, даққи қарашлардан иборат дунёчасига эрини эгиб-букиб сиғдиришга ҳаракат қилади. Оқибатда не-не асарлар дунёга келибоқ бўғилади, ё туғилмасдан ўлади. Бордию аёли шон-шуҳрат, моддият, ялтироқ нарсаларга ўч бўлса-чи? Ва эрини замонасозлик қилиш, ёлғон ёзишга ундаса-чи?.. Ҳар жабҳада ижодкорни тушунадиган, ҳамдард-ҳамфикр бўладиган, қўллаб-қувватлайдиган инсонни топиш қандай саодат! Ижодкорга ҳамнафаслик юкини ҳамма ҳам кўтара олмайди. Айнан шу икки одамнинг бир-бирига муносабати кези келганда миллат адабиётининг тақдирини ҳал қилади. Гулмира Мусажонова
Posted 18 days ago
Буюк қонунни эслаб қол. Сув тошни айланиб ўтгандек, тентак ва ақлсизга йўл бер, улар билан баҳслашиш ҳотиржамлигингни бузади. Ён бериш эса донишмандлигингни эҳтиёт қилади. Цзян Жун
Posted 18 days ago
"Танқид қилишсин. Лекин маънавий ҳаққи бор одамлар танқид қилганлари дуруст. Баъзи омадсиз, аламзада кишиларнинг ўтганлар шаънига менсимай қараб, авлиёларга ўхшаб ҳукм чиқарганларини эшитсам, ҳам ғазабим келади, ҳам кулгим келади. Ё тавба!" Абдулла Орипов @Abdulla_Oripov_sherlari
Posted 19 days ago
Достоевскийдан кейин кимга ҳам турмушга чиқиш мумкин?
Posted 19 days ago
Достоевский ўлган вақтда унинг хотини 34 ёшда бўлган экан. У вақтда бу ёшдаги аёллар яна турмуш қуриши урф бўлган. Лекин Анна Григорьевна бошқа турмуш қурмабди. Ундан нега бундай қилганлигини сўрашганида, шундай жавоб берган экан: Достоевскийдан кейин кимга ҳам турмушга чиқиш мумкин?