TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rustam Nishonov Topex
Rustam Nishonov Topex avatar

TGINSIGHT POST

Post #6999

@rustamnishonov

Rustam Nishonov Topex

Views137Post view count
PostedJul 1607/16/2025, 11:36 AM
Post content

Post content

Хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот 📚 Айни пайтда Тошкент шаҳрида хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида очиқ мулоқот бошланмоқда. Ушбу учрашув Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилди. Мулоқотда хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг амалиётда дуч келаётган муаммо ва камчиликлари муҳокама қилиниши, уларни бартараф этиш бўйича самарали ечимлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. 👥 Учрашувда Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этади. 🟥 Мулоқот тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмоқда. 🕊Telegram📱Instagram📱Facebook📺Youtube