TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rustam Nishonov Topex
Rustam Nishonov Topex avatar

TGINSIGHT POST

Post #7001

@rustamnishonov

Rustam Nishonov Topex

Views116Post view count
PostedJul 1707/17/2025, 03:14 PM
Post content

Post content

Одамлар агрессивлашиб кетяпти. Ўзбекистон халқаро руҳий саломатлик рейтингида 83 давлат орасида 74 ўринни эгаллабди. Бу дегани аксарият ўзбекистонликлар жазавада юрибди. Буни ҳис қилиш учун кўчага чиқишнинг ўзи кифоя. Айниқса автомобиль йўлларида юрганингизда буни яққол ҳис қиласиз. Хўш, бунга нима сабаб бўляпти. Молиявий саводхонлик етишмаслиги натижасида юзага келган қарздорликлар... Ижтимоий тармоқлардаги сохта бахтли ҳаёт тарғиботлари... Кераксиз орзу-ҳавас ва ўй-хаёллар. Сифатсиз таълим... Коррупция, адолатсизлик каби давлатни емирувчи иллатлар... Ўз мустақил фикрини билдиришга бўлган қўрқув... Бунақа агрессив жамиятда яшаш жуда хатарли. Айниқса ожизлар, аёллар ва болалар, учун. Чунки бу агрессиянинг қурбони доим ожизлар бўлади. Шунинг учун бу иллатни бартараф этиш чоралари кўрилмас экан, келгусида вазият бундан баттарлашиб бораверади... @VafoMumin — холис фикр минбари ✅Telegram| 🌐Instagram| 📹Youtube| ✅Facebook