TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rustam Nishonov Topex
Rustam Nishonov Topex avatar

TGINSIGHT POST

Post #7014

@rustamnishonov

Rustam Nishonov Topex

Views227Post view count
PostedJul 2307/23/2025, 02:32 PM
Post content

Post content

Таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан эркин учрашув бўлиб ўтди 👍 Жорий йилнинг 22 июль куни Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан таълим соҳасидаги тадбиркорлар учун эркин давра суҳбати ташкил этилди. Мулоқотда Ўзбекистон Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси ҳамда хусусий таълим ташкилотлари вакиллари қатнашди. Учрашувнинг мақсади — фаолиятдаги тажрибаларни ўртоқлашиш, янги касблар тизимини яратиш, ёшларни касб танлаш имкониятларини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлар ташаббусларини ўрганиш орқали соҳада янги тизимларни жорий этишдан иборат бўлди. Ўзбекистон Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 100 дан ортиқ хусусий таълим ташкилотини бирлаштирган. ✅ Тадбир давомида иштирокчилар таълим сифати, кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорлик йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бердилар. Шунингдек, соҳа тараққиёти учун янги йўналишлар муҳокама қилинди. 🕊Telegram📱Instagram📱Facebook📺Youtube