TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rustam Nishonov Topex
Rustam Nishonov Topex avatar

TGINSIGHT POST

Post #7276

@rustamnishonov

Rustam Nishonov Topex

Views162Post view count
PostedNov 811/08/2025, 04:30 PM
Post content

Post content

Сингапур PISA етакчисидир Ҳар 3 йилда бўладиган PISA рейтингида Сингапур 2022 йилги натижаларда биринчи ўринни эгаллади. Бу кўп йиллардан бери давом этаётган анъана ва сифатли таълимнинг мевасидир. PISA - 15 ёшдаги ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш дастуридир. Энг диққатга сазовор жойи — 2025 йил учун ҳам етакчи бешта давлат рўйхатига асосан Осиё мамлакатлари киради: Сингапур, Хитой, Тайван, Гонконг, Япония ва Жанубий Корея. Осиё таълим тизимларининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари қўйидаги асосий элементларни ўз ичига олади: 1. Ўқитувчиларнинг ўта юқори касбий маҳорати 2. Мустаҳкам фундаментал таълим 3. Ота-оналарнинг фаол иштирок этиши 4. Тартиб-интизом ва меҳнатсеварлик маданияти 5. Илғор миллий таълим стратегияси Бу натижалар Осиёнинг дунёдаги энг кучли ёш авлод салоҳиятига эга ҳудуд эканини кўрсатади. Бироқ ҳар бир ютуқ ортида янада чуқурроқ савол туғилади: Агар Сингапур дунёдаги энг яхши ўқувчиларни тайёрлаётган бўлса, нега у ҳалигача дунёдаги энг машҳур инноваторларни — Жобс, Маск, Безос ёки Гейтс кабиларни — етиштира олмаган? Бу савол ютуқни кичрайтириш учун эмас — балки янги чўққиларга интилиш учун берилган. Фикримча, «Муккаммаллик» ва «Инновация» бир хил тушунча эмас. Академик муваффақият янги қобилиятларни яратади, аммо инновация — шу қобилиятни бошқача қўллаш жасоратини талаб қилади. Сингапур ўқувчилари дунёда етакчи таҳлил ва мантиқий фикрлаш қобилиятига эга. Аммо ҳақиқий инновация қуйидагиларни талаб қилади: • Ноаниқликка нисбатан бардош • Хато қилишдан қўрқмаслик • Қоидаларни шубҳа остига олиш • Авторитетни сўроқ қилиш • Тасаввур қилиш • Тадбиркорлик руҳи Бу кўникмалар академик эмас — балки маданий ва муҳитий қобилиятлардир. Осиё ўсмоқда ва янги инноваторлар пайдо бўлмоқда. Қитъадаги баъзи илҳомлантирувчи исмлар: • Жэк Ма (Alibaba) • Жанг Йиминг (ByteDance) • Пони Ма (Tencent) • Энтони Тан ва Хуи Линг Тан (Grab) • Форрест Ли (Sea Ltd) Хитой сунъий интеллектни жорий этишда етакчи, Япония — робототехникада, Жанубий Корея — ярим ўтказгичларда, Сингапур эса рақамли бошқарув ва “ақлли шаҳар” инновацияларида етакчи. Ўзбекистон 2022 йилги PISA натижаларида 81 та мамлакат орасидан 80-ўринни эгаллаганди ва ҳозир 2025 йил натижаларини кутмоқдамиз(2026-да эълон қилинади), афсуски PISA учун мактабларнинг танлови ўта баҳсли кечди, энг яхши мактаблар танланди, бу эса таълим тизимидаги кичик фоизни (1%) тамсил этади. Мен доимо таъкидлайман: биз ўқиш маданиятидан яратиш маданиятига ўтишимиз керак. Энди эса ўзимизга савол берайлик: Қандай қилиб биз шундай муҳит яратишимиз мумкинки, ўқувчилар фақат “аъло баҳоларга” эмас, балки жасорат билан янгилик яратишга ҳам интилишсин? Буни амалга ошириш учун янги таълим моделларини жорий этиш лозим: 1. Лойиҳа асосида ўқитиш (PBL) 2. Саноат мутахассислари иштирокидаги ўқув режалари 3. Техно-тадбиркорлик дарслари 4. Миллатлараро/давлатлараро инновация лабораториялари 5. Касбий тайёргарлик, мулоқот кўникмалари ва сунъий интеллект саводхонлиги Бизнинг мактаб ва университетлар энциклопедик билимга эга, аммо уни ҳаётда қўллай олмайдиган талабаларни эмас, балки инноваторларни етиштирадиган таълим масканлари бўлиши керак.