Post content
БИР МИЛЛАТНИНГ МАДАНИЯТИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ УЧУН УЧ ВОСИТА КИФОЯ: 1. Оилани бузиш; 2. Таълимни барбод қилиш; 3. Бошқарувни издан чиқариш. — Оилани бузиш учун онани йўлдан ур. Токи, у уй бекаси бўлишдан уяладиган бўлиб қолсин. — Таълимни барбод қилиш учун ўқитувчини хўрла. Жамиятда унинг ҳеч қандай вазни қолмасин. Ҳатто уни ўқувчилари ҳам топтасин. — Бошқарувни издан чиқариш учун олимлар ва мутафаккирларнинг шаънини булға, обрўсини тўк, улар ҳақида шубҳани уйғот. Токи, уларга ҳеч ким эргашмасин, қулоқ солмасин. ДАРС ОЛИНГ!.. Испаниянинг энг нуфузли банки – Портекиз Сантандер банкнинг миллиардер раҳбари ҳаво етишмаслигидан вафот этди. Шундан сўнг, унинг қизи ижтимоий тармоқларнинг бирида шундай хабар қолдирди: «Отам дунёнинг энг бой кишиларидан эди. Касалга чалингач, уни Италиянинг энг қиммат шифохонасига ётқиздик, дунёнинг энг машҳур шифокорлари ёрдамга келдилар... Аммо, отамнинг бор бойлиги, қудрати ва нуфузи ҳаво олишга етмади. У ҳамма текин қўлланадиган бир нафаслик ҳавога муҳтож бўлиб ўлди. Дарс олинг, одамлар!..» ҚАРСАК ОҚИБАТИ (Даниялик ёзувчи Сёрен Обью Кьеркегорнинг «Масаллар» китобидан) «…Театр гримхонасида ёнғин чиқди. Буни масхарабоз кўриб қолди ва ҳаммага бирдек хабар бермоқ учун саҳнага чопди. Одамлар уни саҳнада кўрар-кўрмас, қарсак чалиб, олқишлай кетдилар. Масхарабоз бор овози билан ёнғиндан огоҳлантирар, одамлар буни бир ҳазил фаҳмлаб, янада кўпроқ кулар ва олқишлардилар. Оқибатда ҳамма ёнди... Қарсаклар ва олқишлар орасида (ўзи сезмаган ҳолда) ёниб битадиганларнинг сони ҳали кўп бўлса керак... Афсусдаман...» ⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali