TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rustam Nishonov Topex
Rustam Nishonov Topex avatar

TGINSIGHT POST

Post #7443

@rustamnishonov

Rustam Nishonov Topex

Views124Post view count
PostedDec 2812/28/2025, 11:12 AM
Post content

Post content

Яндекс таксидан фойдаланаман. Йўл-йўлакай шопирлар билан гаплашиб кетаман. Турфа тақдир ҳикояларидан воқиф бўласиз. Бугун келган йигит Андижондан экан. Гаплашиб кетдик. "Аввал Россияда Яндекс-таксида ишлардим. Бир сафар чегарадан ўтганимда "қонун-қоидаларни буздинг" деб тўғри қамоқхонага жўнатишди. Аслида, мени махсус жойда сақлаб, депортация қилиш керак эди. Ниятлари бошқа экан. "Урушга борсанг озод қиламиз, шартномага қўл қўйсанг бўлди..." дейишди. Айбсизлигимга ишончим комил эди. "Ҳеч қандай жиноят қилмаганман, шартномага ҳам қўл қўймайман!" деб туриб олдим. Уч ой қамоқхонада қолиб кетдим. Ҳақиқий турма ҳаёти эди." "Отам Россияга келиб, москвалик адвокат ёллади. Суд бўлди. Оқландим. Адвокат қамоқхона раҳбариятини жавобгарликка тортмоқчи бўлди. "Қамоқда ўтирган кунларинг учун товон ундириб бераман, фақат маълум муддат Россияда яшаб туришинг керак", деди. Уч ой қамоқда ўтириб бўларим бўлганди, кўнмадим, Ўзбекистонга қайтдим..." "Биздан бир кўча нарида бир йигит яшарди, Новосибирскда "доставка"да ишларди. Шу йигитни "куръерлик"да айлашиб, 15 йилга ҳукм қилишибди. "Урушга бориб, 3 ой хизмат қилсанг озод бўласан" дейишганди рози бўлибди. Урушдан ўлиги келди..." Бундай воқеаларни кўп эшитгандим. Уларни ёзаман, деб кўнглимга ҳам тугиб қўйгандим. Биринчи ҳикоя шу. Шундай ҳикоялар қизиқ бўлса 👍 босиб ишора беринг, улашиб бораман. Ҳеч ким ҳаётда адашмасин...