TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rustam Nishonov Topex
Rustam Nishonov Topex avatar

TGINSIGHT POST

Post #7505

@rustamnishonov

Rustam Nishonov Topex

Views660Post view count
PostedFeb 902/09/2026, 08:32 PM
Post content

Post content

Илон Маск Ой ва Марсда шаҳарлар қуриш режасини маълум қилди Америкалик тадбиркор Илон Маск SpaceX компанияси яқин ўн йилликларда Ой ва Марс сайёраларида шаҳарлар барпо этишни режалаштираётганини маълум қилди. “Билмаганлар учун, SpaceX аллақачон Ойда ўз-ўзини таъминлай оладиган шаҳар қуришга эътиборни кучайтирди. Биз бунга ўн йилдан кам вақт ичида эришишимиз мумкин. Шунингдек, SpaceX Марсда ҳам шаҳар барпо этишни мақсад қилган ва бу ишларни тахминан беш-етти йил ичида бошлашни режалаштирмоқда”, — деб ёзди Илон Маск X ижтимоий тармоғида. Маскнинг таъкидлашича, Марсга парвозлар фақат Қуёш тизимидаги сайёралар муайян тарзда яқинлашадиган даврларда — ҳар 26 ойда бир маротаба амалга оширилиши мумкин. Бунда саёҳатнинг ўзи тахминан олти ой давом этади. Шу билан бирга, тадбиркорнинг айтишича, Ойга ракеталарни ҳар ўн кунда бир учириш мумкин, парвоз эса икки кун давом этади. Бу эса Ер йўлдошида шаҳар қуриш жараёнини тезлаштириш имконини беради. 👉@rustamnishonov👈