TGINSIGHT CHAT
Kaspro
@kasprouz
News and mediaKaspro — eksklyuziv xabarlar manbasi Murojaat uchun: @Kasprouz_admin
Lastaj afiŝoj
Paĝo 1 el 8 · 95 afiŝoj
Publikigita 16 Feb
#Янгиланган_рўйхат Ўзбекистонда нечта вазирлик, идора ва ташкилотлар бор? Ташкилотларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинмоқда. Билиб қўйганингиз маъқул. Нечта вазирлик, нечта марказ, нечта жамғарма, нечта қўмита бор. Барчаси рўйхатда келтирилган. 👆👆👆 @kasprouz
Hashtags
Publikigita 5 Feb
⚡Жуда қизиқ воқеа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом республикасига ташрифи Покистон ҳарбий учоқларининг эскорти билан бошланибди. (Одатда бундай мулозамат фақатгина буюк давлатларнинг лидерларига қилинади) Ундан-да, қизиқ ҳолат Ш.Мирзиёев самолёти қўнганда юз берган. Мартабали меҳмонни кутиб олиш учун бирданига ҳам Покистон президенти, ҳам бош вазир жаноблари чиқишган.(Билмаганларга Покистон парламент республикаси.) Шуҳрат Расул. @kasprouz
Publikigita 29 Dec
Тошкентдаги коллапснинг сабаби – нотўғри бошқарув Талабалар кетиб, Тошкентдаги стресс муҳит бирдан ўзгарди. Кўча-кўйда, жамоат транспортида "ҳаво" бор. Шаҳар энди одатдаги шаҳарга ўхшаяпти. Булардан кўринадики, Тошкентдаги коллапснинг сабаби – нотўғри бошқарув. Агар хусусий институтлар вилоят марказларига йўналтирилганида пойтахт бу даражада тиқилинч, бардак бўлмасди. Ётоқхона муаммо бўлмасди. Бошқа жойларда талабалар учун ижаралар ҳам арзонроқ бўлган бўларди. @kasprouz
Publikigita 16 Dec
Мустақил бўлганимизга 35 йил бўлмоқда, аммо мудом Туркистон, дейишга тайсаллаймиз... Айниқса, сиёсий минбарларда, айниқса, расмий тарзда. Қайта қуриш йиллари шавқи билан ёшлар газетига қўйилган "Туркистон" номи ЯНГИ замонга келиб, «Ёшлар овози»га ўзгартирилди. Нега бунча қўрқамиз, нимадан қўрқамиз ва кимдан қўрқамиз?.. @kasprouz
Publikigita 16 Dec
🇹🇷 Tуркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 15 декабр —Бутунжаҳон туркий тиллари куни муносабати билан Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъридан парча ўқиди. @kasprouz
Publikigita 9 Nov
Эрон гилами устида дипломатия Марказий Осиё ва АҚШ дипломатлари учрашуви. Суҳбат мазмуни сиёсий бўлиши мумкин, аммо манзаранинг ўзида рамзийлик бор. Сиёсат майдонидаги келишмовчиликлар маданий инқилобга кучи етмаган. Маданий унсурлар дипломатия залларига ҳам кириб борган — бу жаҳон субмаданиятининг энг чиройли ифодаси. @kasprouz
Publikigita 6 Nov
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Оқ уйдаги асосий тадбирларгача бир қатор учрашувлар ўтказмоқда. Уларнинг орасидаги кичик танаффуслар вақтида Ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчи Абдулазиз Комилов билан ўтаётган суҳбатлардан сурат. @kasprouz
Publikigita 26 Okt
🇺🇸🇺🇿АҚШ дипломатиясида муҳим рол ўйнайдиган, Ўзбекистонда туғилган Сержио Гор АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкентга келди. @kasprouz
Publikigita 26 Okt
Ўрим-йиғим... Хабарларга кўра, пахтакорларимиз йиғимни дўндиришган. Артистларимиз эса.... Бу ёқда бўлса беш мулозим тўйларни "маромлаштириш" бўйича меморандум имзолаб юрибди. Қонунлару қарорлар фақат қора халқ учунми ёки сиёсий элита масалан, Озодбек Назарбеков каби киборларига ҳам унинг алоқаси борми?! @kasprouz
Publikigita 25 Okt
Экопартия раисидан белгили ишора: ➖Катталар дарахт экишни билмайди. Катталар эккан дарахтлар қурияпти. @kasprouz
Publikigita 25 Okt
Одатда ҳаддан ортиқ катта тўйларни катталаримиз қиладилар. Бу ерда қўшма меморандум имзолаганларда ҳокимият вертикалида ўтирганларни тийиб турадиган сиёсий ричаг йўқ. Шундай бўлгач бу ишларга жиддий қараш мумкинми, йўқми ўйлаб қоласан... Агарки, бу суратдагилар ўринларида ҳукумат ва куч ишлатар тизим раҳбарлари бўлганида эди масала жиддий экан, дейиш мумкин, эди. Яна ким билади, дейсиз? @kasprouz
Publikigita 25 Okt
Бу оламда янгилик йўқ, ҳаммаси бир қайтариқдир! АҚШнинг Россияга сўнгги босими "қақшатқич" бўлди. Аммо Путин, биз ҳар қандай ташқи босимга чидаймиз, дея жаҳонга мужда берди. Тўғри, СССР ҳам ҳар қандай "чет таъсирлар"га чидашга "қодир" эди. Бироқ унинг "метин деворлар"ини ичкаридан эсган "енгил шабада" парчалаб ташлаганди. P/S: Тарих такрорланаётганга ўхшайди.......... @kasprouz