TGTGInsightinteligencia telegramLIVE / telegram public index
Volver a canales
Hidoyat.uz avatar

TGINSIGHT CHAT

Hidoyat.uz

@HidoyatUz

Libros

O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz hidoyat.taplink.ws Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин: @Hidoyat_jurnal @Muminalar_jurnali

Suscriptores3,800Suscriptores actuales
Posts rastreados1,018Posts indexados
Alcance reciente6,706Vistas de posts recientes
Posts recientes

Posts recientes

Pág. 1 de 85 · 1,018 posts

Publicado hace 7 días

“Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар” Намозда Фотиҳа сурасини ўқиш масаласида мазҳаблар ўртасида ихтилоф бор. “Мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтийя” китобининг “Намозда Фотиҳа сурасини ўқишнинг ҳукми” мавзусида бундай дейилади: «Моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларининг жумҳур уламолари ҳар бир ракатда Фотиҳани ўқиш рукн (фарз), дейдилар. Далили Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Китобнинг Фотиҳасини ўқимаган кишининг намози йўқ” сўзларидир. Бироқ шофеъийлар уни (Фотиҳани) мутлақ рукн десалар, моликийлар наздида рожиҳ (қувватли) гап жаҳрий намозда имомга фарз, иқтидо қилувчиларга фарз эмас, дейдилар. Моликий мазҳабида яна бошқа қарашлар ҳам бор. Ҳанафийларда эса намозда Фотиҳа сурасини ўқиш рукн эмас. Уларнинг наздида намозда Қуръондан муяссар бўлганича ўқиш фарздир. Бунга Аллоҳ таолонинг “Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар” сўзи далил бўлади... Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан📚 @Hidoyatuz📲

28 views

Publicado hace 8 días

Оятларни нотўғри талқин қилиш Замонимизда турли фикр ва тушунча соҳиблари томонидан динни нотўғри англаш ва баъзи масалаларда ғулувга кетиш натижасида оят ва ҳадисларни мусулмонларга нисбатан ноўрин қўлланилиши кузатилмоқда. Шулардан бири тавассул масаласидир. Тавассулни тўғри англамасдан, асл моҳиятига етмасдан туриб, бу амални қилган кишиларга Зумар сурасининг 3-оятини қасддан қўллаётган кишилар учрамоқда... Батафсил...🔗 Одилхон МАРУПОВ “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 7-сонидан @Hidoyatuz📲

158 views

Publicado hace 8 días

Лаънатлаш-қарғаш ўлдиришдан ёмондир... Абу Қилобадан ривоят қилинади: «Собит ибн Заҳҳок – у “Дарахт аҳли”дан эди (Ҳудайбияда Набий алайҳиссаломга дарахт остида байъат қилганларни “Дарахт аҳли” дейишган) – бундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким Исломда бошқа миллат номига қасддан ёлғон қасам ичса, у ўзи айтганидекдир. Одам боласига ўзи молик бўлмаган нарсада назр йўқ. Ким дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёмат куни ўша билан азобланади. Ким мўминни лаънатласа, уни ўлдиргандек бўлади”» (Имом Абу Довуд ривояти)... Батафсил...🔗 Наврўзжон ТЕМИРОВ тайёрлади. “Ҳидоят” журналининг 2025 йил 4-сонидан @Hidoytauz📲

261 views

Publicado hace 8 días

🐑ҚУРБОН ҲАЙИТИ муборак бўлсин! Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозига ҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўз қўлари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. @Hidoyatuz📲

2,320 views

Publicado hace 8 días

#xabar#haj2026#tabrik 🤲15 МИНГ ҲОЖИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗГА ҲАЙИТ ТАБРИГИ ЙЎЛЛАБ, МУҲИМ ТАШАББУСГА АҲД ҚИЛДИЛАР ⏺Муқаддас заминда ҳаж ибодатини адо этаётган миллионлаб мўмин-мусулмонлар қатори 15 минг нафар юртдошларимиз Мино, Арафот ва Муздалифа каби муборак манзилларда улуғ амалларни юксак ихлос ила бажармоқдалар. 🕋Бугун, 26 май Арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арафот водийсида бўлиб турган ҳожиларимиз дуо ва ибодатлар асносида муҳтарам Президентимиз ва халқимизга Қурбон ҳайити табрикларини йўлладилар. 📃 Юртимиз зиёратчиларининг кўнгил изҳорлари ва миннатдорлик туйғулари акс этган ушбу мактубни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқаназар ҳазратлари ўқиб эшиттирдилар. Мурожаатда жумладан бундай дейилган: 🌙 «Муҳтарам Президент Сизни ва Сиз орқали барча юртдошларимизни муқаддас заминдаги ҳожиларимиз номидан улуғ байрам – Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз. 🕋 Бу йилги ҳаж мавсуми сифат жиҳатдан янги босқичга чиққани, айниқса, Сизнинг телефон орқали зиёратчилар ҳолидан хабар олиб, соғликлари ва шароитлари ҳақида қайғурганингиз биз ҳожиларни чексиз мамнун этди. Сафимизда эл-юрт корига камарбаста бўлган фидойи юртдошларимиздан 100 нафари “Президент ҳожиси” сифатида улуғ амалларни бирга адо этаётгани ва катта ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирамиз. 🤲 Дуолар ижобат бўладиган Арафотда туриб, Аллоҳ таолодан Юртбошимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва халқимиз фаровонлигини сўраб илтижо қилдик. Шунингдек, муқаддас масканларда 10 минг маротаба хатми Қуръонлар ўқилиб, ўтган аждодларимиз ҳақларига чин қалбдан бағишладик». ✅Эътиборлиси, юртимиз ҳожилари кўрсатилган юксак эҳтиром ва Янги Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлардан руҳланиб, юртга қайтгандан кейин “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” сифатида катта ташаббусни амалга оширишни бир овоздан илгари сурдилар. 🇺🇿 Мурожаат якунида ҳожиларимиз яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан қутлаб, истиқлолимиз бардавомлигини сўраб дуо қилдилар. 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳажларини мабрур айласин, дуоларини қабул қилсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️YouTube | 📷Instagram | 🔵Facebook

341 views

Publicado hace 8 días

📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (27.05.2026 – чоршанба) ‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади. 🌐@HidoyatUz🌐Instagram

660 views

Publicado hace 8 días

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қанчадан-қанча қўшнилар борки, (қиёмат куни) қўшнисига ёпишиб олиб: “Эй Роббим! Бундан сўра-чи, нега эшигини менга берк қилиб олди ва мендан яхшилигини аяди?”дейди”, дедилар. Ҳасан ҳадис @Hidoyatuz

459 views

Publicado hace 8 días

Дуо олишга ошиқди Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мени Расулуллоҳнинг олдларига олиб боринг”, деди. “Ахир туролмайсиз-ку, оёқларингиз лат еган, юзларингиз шишган”, десалар ҳам, гапида туриб олди. Айтганини қилишди, оёқларини зўрға судраган ҳолда Арқамникига етиб борди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам дўстларини кўриб, қувончдан ўринларидан туриб кетдилар. Қарасалар, Абу Бакрнинг юзи таниб бўлмас ҳолга келган. У кишини бағирларига босдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан дуо олишга ошиқди. Лекин: “Аллоҳ таоло дардимга шифо берсин, жаннатга киришимни сўраб дуо қилинг”, демади. Балки ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган истагини айтди: “Ё Расулуллоҳ, ташқарида онам турибди, дуо қилинг, муслима бўлсин”. Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” китобидан📚 @Hidoyatuz

421 views

Publicado hace 9 días

Лоқайдлик – иллат🚫 Атрофда кечаётган воқеа–ҳодисаларга, турмушдаги турли ҳолатларга ва ўз ишига бефарқ, эътиборсиз киши жамият учун душмандир. Масалан, оилада иқтидорли фарзанд борлигини билмаслик ёки билиб туриб ҳам унга эътибор бермаслик, илм ёки ҳунар ўрганишига жиддий ёндашмаслик нафақат хато ёки гуноҳ, балки муайян маънода жиноят деб ҳам баҳоланиши мумкин. Чунки бундай иқтидорли болалар келажакда жамиятга, давлатга катта фойда келтириши мумкин 🌟... Батафсил...🔗 Ҳамза ЭШНАЗАРОВ “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 7–сонидан📰 @Hidoyatuz📲

456 views

Publicado hace 9 días

ҚУРБОНЛИК МАЪЛУМОТХОНАСИ Арафа – Қурбон ҳайитидан аввалги кун. Жазаъ – олти ойлик қўй ёки эчки. Забҳ – туядан бошқа барча ҳайвонларни сўйишдир. Зуҳо – чошгоҳ. Қурбонлик ҳайитига ҳам “Зуҳо” дейилади. . Мудобара – қулоғининг учи кесилган ҳайвон. Мусинна – туядан беш ёшли, қорамолдан икки ёшли, қўй-эчкидан бир ёшли бўлган ҳайвон. Муқобала – қулоғининг бир томони кесилган ҳайвон. Назр – аташ, назр қилиш. Наҳр – туя сўйиш. Яъни ҳайвоннинг тўшига уриб йиқитиб, кейин уни бўғизлаш тушунилади. Нисоб – қурбонлик қилишга қодир киши. Яъни, асл ҳожатидан ташқари 20 мисқол (84 грамм) тиллага ёки 200 дирҳам (640 грамм) кумушга ёхуд шу миқдордаги маблағга эга киши. Раъй – фикр. Саний – бир ёшли қўй ва эчкига, икки ёшли молга ва беш ёшли туяга айтилади. Тарвия – Ёлғон арафа куни, яъни арафадан аввалги кун. Бу кун шак куни бўлгани учун шундай номланган. Ташриқ такбири – Арафа куни бомдод намозидан бошлаб байрамнинг тўртинчи куни аср намозигача ҳар фарз намози ортидан айтиладиган такбир. Харқо – қулоғи эн солиш учун йиртилган ҳайвон. Шарқо – қулоғи ёрилган ҳайвон. Қурбонлик – луғавий маъноси:“яқинлик”, “қурбат ҳосил қилиш” маъноларини англатади. Қурбонлик билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш, яъни яқинлашиш тушунилади. Истилоҳий маъноси: Аллоҳ розилиги учун ибодат нияти ила муайян кунларда жинс, ёш ва васфларини динимиз белгилаб берган. Т. НИЗОМнинг “Қурбонлик рисоласи” китобидан Улашинг↘️ @HidoyatUz http://Hidoyatuz.taplink.ws

563 views

Publicado hace 9 días

Мадина фақиҳи 📿 Саид ибн Мусаййиб Мадинада яшаган етти улуғ фақиҳдан бири эди. Катта тобеинлар жамоасига мансуб бўлган бу зот саҳобалардан ҳадис ривоят қилган. 📜 Саид ибн Мусаййибнинг бобоси Ҳузн ибн Абу Ваҳб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришган. У жоҳилият даврида “Ҳузн” исми билан танилган эди... 🤲 Батафсил...🔗 Ҳумоюн ТОШПЎЛАТОВ “Ҳидоят” журналининг 2025 йил 4-сонидан 📰 @Hidoyatuz📲

412 views

Publicado hace 9 días

АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО! ➖Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ➖«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр» ➖Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир. Имом Термизий ривояти Улашинг↘️ @HidoyatUz http://Hidoyatuz.taplink.ws

627 views
123•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485
AnteriorPág. 1 de 85Siguiente