TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← MFaktor.uz
MFaktor.uz avatar

TGINSIGHT POST

Post #20263

@MFaktoruz

MFaktor.uz

Vaatamised780Vaatamiste arv
Avaldatud24. mai24.05.2026, 06:23
Sisu

Postituse sisu

#ШЕЪРИЯТ (Абдурраҳим Каракўч) • ҲАМ РИЁ Заҳмат чекмай қилдик қабул Исломнинг меросини, Ҳам ибодат қилмай қўйдик, Олмасдан киросини, Намоз, рўза, ҳаж ва қурбон, Ҳам риёдир, ҳам риё - Бир ғаройиб уммат бўлдик, Ё Расули Кибриё! Ҳўжакўрсин бўлди эй воҳ, Мискинга садақамиз, Бозор, чойхона, издиҳом, Ҳувиллар хонақомиз, Беҳуда баҳсу жадалдан, Ёқавайрон ёқамиз, Севги, шавқат, салом, суҳбат, Ҳам риёдир, ҳам риё - Бир ғаройиб уммат бўлдик, Ё Расули Кибриё! Югур-югур, «ўзим бўлай», Ҳар он, ҳар кун, ҳар соат, Ўзгармаган мақсад битта - Манфаатдир, манфаат! Сохтакорлик маслак бўлди, Орзу-ҳавас қатма-қат, Эҳсон-ҳурмат, иззат-икром, Ҳам риёдир, ҳам риё - Бир ғаройиб уммат бўлдик, Ё Расули Кибриё! Устоз мискин шогирдига, Холис ўгит бермаса, Онаизор фарзандига, Ҳалолдан сут бермаса, Кетган дардни олиб кетмай, Келган умид бермаса, Илм, ирфон, тақдир, танқид, Ҳам риёдир, ҳам риё - Бир ғаройиб уммат бўлдик, Ё Расули Кибриё!Диндоримиз дуосин кўр, Кўзидаги ёшга боқ, Лаънатланган шайтон учун Отганимиз тошга боқ! Зикру-халқа, ҳам қироат, Саждагоҳда бошга боқ! Ҳам риёдир, ҳам риёдир, Ҳам риёдир, ҳам риё - Бир ғаройиб уммат бўлдик, Ё Расули Кибриё! Бир ажойиб уммат бўлдик, Ё Расули Кибриё! 😭😭😭 ©️ Таржимон Маҳбубий ✉️ Постни яқинларингизга ҳам улашинг! Расмий канал👇 😎@abrormuxtoraliy