Argitalpenaren edukia
Чиноздаги Яллама (Ғишткўприк) божхона пости Ўзбекистондаги энг катта пост. Кунига ўртача 35 минг фуқаро ва 1000 юк машинаси ўтади. Яллама чегара маҳалласи ҳудудини модернизация қилиш ва замонавий савдо ҳамда хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этиш таклифини бердик. Мақсад: Ўзбекистоннинг халқаро имиджини ошириш; чегара орқали ўтувчи фуқаролар ва юк ташувчиларга қулай, хавфсиз ҳамда тезкор хизматлар кўрсатиш. Йўллар тор ва тирбандликлар кўп, тартибсиз ва эски қурилишлар, эстетик кўриниш ёмон. 1. Йўлларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш; 2. Замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ташкил этиш; 3. Пиёдалар йўлаклари, автотураргоҳлар, ёритиш ва яшил ҳудудлар, тиббий пункт, 24/7 видео кузатув ва хавфсизлик тизими; 4. Ўзбек, рус, инглиз ва қозоқ тилларида йўл кўрсаткичлар ва электрон информацион панеллар ўрнатиш. @feruzrahim