TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Feruz Rahimov
Feruz Rahimov avatar

TGINSIGHT POST

Post #130

@feruzrahim

Feruz Rahimov

Ikusaldiak70Ikusaldi kopurua
Argitaratuaabu. 29(a)2025/08/29 (12:44)
Edukia

Argitalpenaren edukia

Сирдарёда 11 та кластерларнинг барчасида пахта тозалаш қувватлари мавжуд бўлсада, атиги 4 та кластерда ип-калава ишлаб чиқариш мавжуд. Уларда мато тўқиш ва матони бўяш қувватлари мавжуд эмас. Вилоятда етиштирган пахтадан 70 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлсада, кластерлар томонидан пахтанинг 39% (27 минг тонна) қайта ишланмоқда. Кластер дегани, барча ишлаб чиқариш босқичлари бир-бирига уланган битта ягона тизим дегани. Бизнинг кластерларнинг аксариятида бундай тизим йўқ. Уларни кейинги босқичларини йўлга қўйишларига ундаш керак. Ўшанда хом-ашё ўзидан чиқиб, таннарх арзонга айланади. Ҳаммамизга маълумки, ҳозир текстил маҳсулотлари нархи бутун дунёда тушиб кетди. Текстил корхоналаримиз асосан хом-ашё қимматилиги учун маҳсулотни сота олмай қийналишмоқда. @feruzrahim