Argitalpenaren edukia
📢Ўзбекистонда исломий банкчилик йўлга қўйилмоқда! Олий Мажлис Қонунчилик палатаси исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. ✅ Лойиҳа орқали Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 8 та қонунга ўзгариш киритилиб, “исломий банк”, “инвестициявий депозит”, “исломий молия операциялари” тушунчалари қонунчиликка киритилмоқда. ✅ Лицензия тизими жорий қилиниб, исломий банклар ва “исломий дарча”лар очиш имконияти яратилади. ✅ Фоизсиз кредитлар, шериклик асосидаги инвестициялар, исломий суғурта (такафул) каби янги хизматлар йўлга қўйилади. ✅ Қонун тижорат банклари учун амалдаги чекловларни бекор қилади ва халқаро стандартларга мос ҳуқуқий база яратади. ✅ Янги тизим орқали аҳолининг кенг қатлами банк хизматларидан фойдаланиши, “яширин иқтисодиёт” қисқариши ва хорижий сармоялар оқими ортиши кутилмоқда. 📊 Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, исломий банклар орқали ҳар йили қўшимча 5 миллиард доллар маблағ иқтисодиётга жалб қилиниши мумкин. @feruzrahim