Argitalpenaren edukia
Ўзбекистонда инвестицион жозибадорликни ошиширш учун таклифлар: 1. Халқаро Инвестиция Омбудсмани ва инвестиция суди ташкил этиш. Яширин аралашув ва коррупцион ҳолатларда ишлатиш учун хорижий инвесторлар учун “Red Button” тизими бўлиб, тўғридан-тўғри тегишли президент маслаҳатчилари, прокуратура ва омбудсманга мурожаат тугмаси. 2. “Smart Rugalation Sandbox” - тартибга солишдан озод этилган тажриба зоналари ташкил этиш. Белгиланган ҳудудларда (IT Парк, инновацион технопарклар) лицензиялар, қаттиқ тартиблар ва руҳсатномалардан вақтинча озод қилинган майдонлар. 3. Инвесторлар томонидан баҳоланадиган “Инвестор ишончи балл тизими” жорий этиш. Ушбу рейтинг тизимида маҳаллий корхоналар ва давлат ташкилотларига хорижий инвесторлар томонидан балл берилади. Келгусида юқори балл олган маҳаллий корхоналар хорижий инвесторлар билан шериклик келишуви тезлашади, ишонч кўрсаткичи яратилади. @feruzrahim