TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Feruz Rahimov
Feruz Rahimov avatar

TGINSIGHT POST

Post #218

@feruzrahim

Feruz Rahimov

Ikusaldiak103Ikusaldi kopurua
Argitaratuaabe. 4(a)2025/12/04 (05:07)
Edukia

Argitalpenaren edukia

📊Жиззах вилоятида энергия самарадорлиги борасида янги натижалар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Жиззах вилоятида қурилаётган турар-жойларда қўлланилаётган энергия тежамкор технологиялар самарадорлиги бўйича таҳлил тақдим этилди. 🫥 2025 йилда вилоятда 5 700 хонадонни ўз ичига олган 134 та турар-жой биноси барпо этилмоқда. Уларда автоматлаштирилган иситиш тизимлари,қуёш панеллари, LED ёритгичлар ва замонавий изоляция материаллари жорий этилмоқда. ✅ Аҳоли ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра,уйларни замонавий таъмирлаш ва энергия тежамкор ускуналар билан жиҳозлаш жараёни изчил ўсиб бормоқда. ☀️2025 йилнинг май–июль ойларида жами 5 МВт қуёш панеллари ўрнатилган. Шунинг 3 МВт қисми аҳоли хонадонларига тўғри келади. ☀️Қуёш панеллари ўрнатилган уйларда электр энергияси харажатлари анча камайгани қайд этилмоқда. 🌍 Жаҳон банки маълумотларига кўра, энергия самарадорлигига қаратилган ҳар 1 доллар сармоя 3–5 долларликиқтисодий фойда келтиради. Жиззахда ҳам бу йўналишда ижобий тенденция шаклланмоқда. ✅Энергия тежамкор технологиялар жорий этилиши нафақат харажатларникамайтирмоқда, балки барқарор инфратузилма ва экологик ҳаёт тарзигайўл очмоқда. Батафсил: ⬇️⬇️⬇️ ўзб review.uz/oz/a6j рус review.uz/a6j Обуна бўлиш: ⬇️⬇️⬇️ © Иқтисодий шарҳ © Экономическое обозрение © Economic Review telegram | facebook | twitter|instagram|linkedin