TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Edukia
Argitalpenaren edukia
❗️Бугун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун ✅ Бугун — эл-юртимиз учун ифтихорга тўла улуғ сана. Боиси, бу кунда давлат суверенитетининг рамзи, буюк ва муқаддас Ватанимиз мадҳияси қабул қилинган. 📌 Мадҳия… Бу — халқнинг фидойилиги, боболар мероси, истиқлол орзуси ва эркинликнинг мангу нишонасидир. 📎 Ҳар гал Мадҳиямиз янграганда, юракларда ғурур жўш урaди, кўзларимизда ёруғ келажакка бўлган ишонч учқунлари чақнайди. Унинг ҳар бир сатрида буюк тарихимиз, ҳурлигимиз, ёрқин истиқболимиз мужассам. ♾ Ватанимиз Мадҳияси дунё бўйлаб баралла янграйверсин!