TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Feruz Rahimov
Feruz Rahimov avatar

TGINSIGHT POST

Post #98

@feruzrahim

Feruz Rahimov

Ikusaldiak122Ikusaldi kopurua
Argitaratuauzt. 18(a)2025/07/18 (04:58)
Edukia

Argitalpenaren edukia

"Энг оғир ҳудуднинг ҳам ўзига яраша устунлик жиҳатлари бўлади" Жиззахда энг жонкуяр ҳокимлардан деб ҳисоблайдиган ҳокимим Арнасой тумани ҳокими Одил ака Мусановдир. Жуда яхши интервью олишибди. Цитаталар: "1 та ўқитувчи ўқувчига ўртача 2,5 соат сарфлайди, ота-она эса 6 соат. Лекин ҳамма нарсани ўқитувчидан сўраймиз". "Кўп китоб ўқийман. Чўлқувар қишлоқларига кетишда (1 соат) аудио китоб эшитаман. Аудио китоб учун алоҳида телефон қилиб олганман. Чалғимаслик учун." "Мактабларда кутубхона тепа қаватда энг охирида жойлашади. Биз уни кираверишга каттароқ хоналарга кўчириб, таъмирлаб, жиҳозлаб, китоблар бердик. Энди ўқувчилар 5 баробар кўпроқ киришяпти." "Ҳокимларни тайёрлайдиган институтлар йўқ. Ҳокимларни ҳаёт тайёрлайди. Ҳоким бўлиш учун жуда кўплаб соҳаларни ўрганиб, кўп соҳаларда ишлаб кўриш керак. Президентимиз ҳам ҳоҳ иқтисод, ҳоҳ тиббиёт, ҳоҳ таълим, ҳоҳ техника соҳаси бўлсин, барчаси бўйича кучли билимга эга." Ҳокимимизга омад тилаймиз. Видеога ҳавола @feruzrahim