Argitalpenaren edukia
Тикланиш даври жуда оғир кечди. Узоқ вақтга чўзилди ва кўп меҳнат талаб қилди! Бунда менга шифокорлар ва мураббийлар ёрдам берди, улар ўз ишининг устаси. Яқинларимнинг қўллови ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Жароҳат оқибатлари иш режимига киришимга тўсқинлик қилди, лекин биз уларни енгдик ва ҳозирда тўлиқ дастур бўйича тайёргарлик кўряпмиз. 5) Катта мусобақаларда қатнаша олмаганингиз сизга қандай таъсир қилди? Руҳан сиқилмадингизми? Жароҳат ҳар қандай спортчини ҳам жисмонан, ҳам руҳан эзади. Жароҳат даврида осон бўлмади. Лекин айни пайтда ҳаммаси ортда қолди. Ушбу машаққатли йўлни босиб ўтишга ёрдам берган инсонларга ташаккур. 6) 2021 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин нима билан шуғулланасиз? Олимпия ўйинларидан олдинги ЎМЙ қаерда ўтади? Ковид-19 режаларингизга таъсир қилдими? Унгача режаларингиз қандай эди ва улар нечоғли ўзгарди? Мен учун асосий вазифа – бу тайёргарликни узлуксиз давом эттириш. Мақсадим – Олимпиадага энг аъло кўринишда етиб бориш. Олимпия ўйинларидан олдинги ўқув машғулот йиғинлари Москвада бўлиб ўтади, чунки у ердаги шароитга ўрганганмиз ва самарали меҳнатга бутун диққатимизни қаратамиз. Ковид-19 ҳеч бир инсонни четлаб ўтмади, шу жумладан, бизни ҳам. Мусобақалар гоҳ бекор қилинди, гоҳ саналари ва манзиллари ўзгарди. Албатта, Ковид-19 дан олдин ва кейинги Токио-2020га тайёргарлик режаси ҳам сезиларли даражада фарқ қилади.