Argitalpenaren edukia
Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси раиси Бахромжон Газиев ва Миср Замонавий бешкураш федерацияси раиси Шариф Элриан ўртасида меморандум имзоланди. 2021 йил 12 июн куни Миср Олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистон ва Мисрнинг Замонавий бешкураш федерациялари ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу тарихий тадбирнинг фахрий меҳмонлари Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи президенти доктор Клаус Шорманн ва Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи вице-президенти, Жаҳон олимпия ассоциацияси президенти, жаноб ҳазратлари Монако Шахзодаси Алберт II спорт бўйича маслаҳатчиси - Жоел Бузу. Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар: - олий спорт махорати; - оммавий спорт турлари; - спорт илми ва спорт тиббиёти; - спорт иншоотлари; - спортда допингга қарши курашиш; - спорт менежменти. Шуни таъкидлаш керакки, Мисрда замонавий бешкураш жадал ривожланиб бормоқда ва бугунги кунда Миср жамоаси дунёдаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Миср замонавий бешкураш федерациясининг ажойиб спорт ютуқларидан бири бу Миср миллий терма жамоасининг 2014 йилда Хитойда бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиши бўлиб, у йерда Миср рекорд даражада 11 медални (3 олтин, 3 кумуш ва 5 бронза) қўлга киритган ҳамда дунёнинг энг яхши 20 мамлакати рўйхатидан жой олган (204 давлат орасида).