Argitalpenaren edukia
Бугун Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи президенти доктор Клаус Шорманн ўз таваллуд кунини нишонлаяпти. Доктор Клаус Шорманн Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (UIPM) президентлиги лавозимини 1993 йилдан буён эгаллаб келмоқда. Унгача 1988 йилдан бошлаб у UIPM ташкилотининг маркетинг ва жамоат билан алоқалар бўйича вице-президенти бўлган. Доктор Шорманн университетда санъат, политология, география ва спорт фанларини ўрганган ва шу фанлардан 30 йил давомида ўрта мактабда дарс берган. 2005 йилда доктор Шорманн Майнцдаги (Германия) Йоханнес Гутенбург университетининг спорт фанлари фахрий доктори унвонига муносиб топилган. Шунингдек, спорт соҳасидаги хизматлари учун Клаус Шорманн Германия, Австралия, Болгария, Хитой Тайбэйи, Хитой, Қозоғистон, Латвия, Литва, Монако ва АҚШ каби давлатларда махсус мукофотлар билан тақдирланган. 2007 йилдан бери Немис олимпия академияси Ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади. 2019 йилда доктор Шорманн UIPM Шон-шараф залига киритилган. UIPM Президентини таваллуд куни билан чин юракдан табриклаймиз! Доимо ҳамфикрлар ва яқин инсонлари қуршовида бўлишини тилаймиз! Барча режалари ва бошлаган ишлари амалга ошсин, келгусида эса янги ғалабалар ва ютуқлар ёр бўлсин.