Argitalpenaren edukia
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН ЗАМОНАВИЙ БЕШКУРАШ ФЕДЕРАЦИЯСИ ТАБРИГИ Ҳурматли Шавкат Миромонович! Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси бутун жамоаси номидан Таваллуд айёмингиз билан чин дилдан изҳор қилинаётган табрикларимизни қабул қилинг! Сизнинг номингиз ўзбек давлатчилигини мустаҳкамлаш, миллат бирлиги ва Ўзбекистонни жаҳон миқёсида давлат сифатида тиклаш билан боғлиқ, халқаро майдонда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини очиқчасига ҳимоя қилувчи мамлакатимиз замонавий тарихининг ажралмас қисмига айланди. Сизнинг иродали қарорларингиз туфайли, Ўзбекистон Республикасининг замонавий қиёфасини шакллантирган бир қатор муҳим ўзгаришлар юз берди. Давлат раҳбарлигингизда сиз Ўзбекистондаги кўп миллионли ватандошларимизнинг самимий меҳр-муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлдингиз ҳамда сизни ҳақли равишда кучли раҳбар, доно сиёсатчи ва истеъдодли жамоат арбоби деб ҳисоблайдиган хорижий дунёда обрў топдингиз. Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизга Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришга қаратган эътиборингиз учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчимиз. Ушбу байрамона кунда сизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик ва фаровонлик, келгуси ишларингизга ривож, ғалабалар ва Ўзбекистон ҳамда унинг халқи фаровонлиги йўлида чин дилдан муваффақиятлар тилаймиз.