TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← O’zbekiston zamonaviy beshkurash federatsiyasi
O’zbekiston zamonaviy beshkurash federatsiyasi avatar

TGINSIGHT POST

Post #1367

@mpfuz

O’zbekiston zamonaviy beshkurash federatsiyasi

Ikusaldiak363Ikusaldi kopurua
Argitaratuaabu. 15(a)2021/08/15 (16:57)
Edukia

Argitalpenaren edukia

Ўзбекистоннинг Замонавий бешкураш бўйича спорт делегацияси Федерация раиси Бахромжон Газиев бошчилигида Токио-2020 Алмашинув дастури доирасида Хидака шаҳрига ташриф буюрди. Жорий йилнинг 9 августидан 11 августига қадар замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон делегациясининг Япониядаги Хоккайдо губернаторлиги Хоккайдо оролида жойлашган Хидака шаҳрига бўлган ташрифи бўлиб ўтди. Хидака Токио-2020 Алмашинув дастурини қабул қилувчи шаҳар сифатида бежиз танланмаган, чунки у Япониянинг наслдор отлар етиштириладиган корхоналар жамланган асосий шаҳарларидан бири. Делегацияни Хидака шаҳри ҳокими Чиаки Отака кутиб олди. Дастур жадвали Хидаканинг наслдор отлар боқиладиган асосий отхоналари, ҳудудий ипподром, тарих музейи, жамоат кутубхонаси ва умумтаълим мактабларига ташрифларни ўз ичига олди. Пойга отлари синови Японияда жуда машҳур ва халқаро талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган қатъий қоидалар асосида ўтказилади. Хидака ипподроми мажмуасида 1600 метр узунликдаги текис, катта баландликлар ва қияликларсиз тупроқ йўли бор. Ўзбек делегацияси билан махсус учрашувлар доирасида «Ўзбекистон - Япония: мустаҳкам алоқа ва ҳамкорлик» номи остида пойга ташкил этилди. Бахромжон Газиев, Ксения Гулямова, Александр Савкин ва Алисэ Фахрутдинова фахрий меҳмонлар сифатида ғолибларни тақдирлаш маросимида иштирок этдилар. Дастурнинг сўнгги кунида олимпиячилар Александр Савкин ва Алисэ Фахрутдинова умумтаълим мактаблари болалари учун замонавий бешкураш бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди. Раис Бахромжон Газиев ва Бош котиб Ксения Гулямова мактаб ўқувчилари билан бирга эстафетада иштирок этди. Токио-2020 Алмашинув дастури Хидака шаҳри аҳолисини замонавий бешкураш ҳамда ўзбек маданияти билан таништириб, ўзбек делегацияси вакилларига япон меҳмоннавозлигидан баҳраманд бўлишга имкон берди.