Argitalpenaren edukia
Бугун Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон поло федерациялари раиси Бахромжон Газиев ўз туғилган кунини нишонламоқда. ⠀ Бахромжон Валиевич Газиев 1979 йил 21 сентябрь Тошкент шаҳрида туғилган. 2001 йили Тошкент педагогика университетини тамомлаган. 2002 йилдан 2003 йилгача Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълимни давом эттирган. 2004 йилдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келади. ⠀ Ўз спорт фаолиятини Бахромжон Газиев от спорти (конкур) бўйича спортчи сифатида бошлаган. 2017 йили Ўзбекистон Республикасида халқаро тоифадаги спорт устаси унвонини олган. 2016-2019 йиллари Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018 йил декабрда Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси раиси лавозимига тайинланган, бу лавозимда у ўзини Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини ривожлантиришда жонбозлик кўрсатган истеъдодли раҳбар сифатида намоён этди. 2019 йили Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимини эгаллади. 2020 йил августда юксак давлат мукофоти «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. 2020 йил октябрдан янги ташкил этилган Ўзбекистон поло федерациясини бошқарди. 2021 йили Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси, шунингдек ЕвроОсиё от спорти ассоциацияси вице-президенти лавозимларига тайинланди. ⠀ Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси Бахромжон Валиевични туғилган куни билан чин юракдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр, оилавий хотиржамлик, барча жабҳада муваффақиятлар, ҳаётий қувноқлик ҳамда барқарорлик тилайди!