Argitalpenaren edukia
📢Тескари ҳақиқатлар 1. Қалбингда пулга муҳаббат пасайгани сари — пул сенга кўпроқ муҳаббат қўйишни бошлайди. 2. Илминг ошгани сари — оғриғинг ҳам каттариб боради. 3. Шариат қонун-қоидаларини ўрганганинг сари — ҳаётинг оғирлашмайди, аксинча, енгиллашиб бораверади. 4. Ўзингни камтар тутганинг сари — ҳайбатинг ошиб бораверади. 5. Аллоҳдан қўрққанинг сари — унга яқинлашиб кетаверасан. 6. Эҳсон қилганинг сари — пулинг кўпаяди. 7. Илмингни улашганинг сари — илминг ортади. 8. Ўз айбларингни тан олганинг сари — ўзингга бўлган ишонч ортиб бораверади. 9. Жангга тайёрланганинг сари — тинч яшашни бошлайсан. 10. Ўзингда иҳлосни кўрганинг сари — мунофиқлашасан. 11. Одамларга ёқмоқчи бўлганинг сари — улар олдида ҳайбатинг тушади. 12. «Йўқ» дейишни кўпайтирганинг сари — сенга таклифлар ортади. 13. Осон ҳаёт истаганинг сари — қийинчиликка тушасан. Сен қандай тескари ҳақиқатларни биласан? Ёзиб қолдир, менга фикринг жуда қизиқ! ©Ustoz_kundaligi