TGINSIGHT CHAT
Azon Global | Tezkor
@azon_tezkor
News and mediaMuhim • Qisqa • Tezkor • Foydali xabarlar
Legutóbbi bejegyzések
1. oldal / 85 · 1,010 bejegyzés
Közzétéve aug. 16.
Расмий ахборот: Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд куни аниқ бўлди Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon” лойиҳалари асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд куни аниқ бўлди. Суд 2025 йил, 19 август, сешанба куни соат 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида, судя Бобур Раҳимов раислигида бошланади. Суднинг очиқ ёки ёпиқ ўтиши ҳозирча номаълум. Кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз. Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликларини сўраб қоламиз. Батафсил: https://azon.global/4484 ©️Azon Global
Közzétéve aug. 4.
Тошкентда помидорларга Қуръони карим таржимаси саҳифалари ўраб сотилаётгани аниқланди Куни кеча ижтимоий тармоқларда бозорга харидорлар истеъмоли учун махсус яшикларда юборилган помидорлар видеоси тарқалди. Эътиборни тортадиган ва жуда оғриқли ҳолат – мевалар ушбу яшикларга Қуръони каримнинг Шайх Абдулазиз Мансур таржимасига мансуб мухтасар тафсири китобининг саҳифалари билан ўралган. Бу ҳолат бир қатор жиддий ва асосли саволларни келтириб чиқаради. “Қоғоз етишмади” деган баҳона бу ерда ўринсиз. Чунки ушбу саҳифаларда нафақат арабча, балки ўзбек тилидаги таржимаси ҳам бор – у ҳам крилл алифбосида. Демак, оддий савиядаги ҳар қандай инсон ҳам бу саҳифаларнинг мазмунини англашга қодир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларни бошқа мақсадда ишлатиш – бу билмаслик эмас, балки билган ҳолда содир этилган беҳурматликдир! Батафсил: https://azon.global/4449 ©️Azon Global
Közzétéve júl. 23.
Парадокс: билим сочилган замондаги маънавий қашшоқлар Ҳеч қачон одамзот бугунгидек маълумотга бой бўлмаган. Ҳар сонияда YouTube'га 500 соатлик янги видеолар юкланади, ҳар куни интернетда 7 миллиондан ортиқ пост ёзилади. Ҳар биримизда чўнтагимиздаги телефон орқали илм олиш имкони бор. Ажабланарлиси, шунча имкониятларга қарамай бугунги авлод маънан қашшоқликда аждодларидан ўтиб кетяпти. Батафсил: https://azon.global/4388 ©️Azon Global
Közzétéve júl. 19.
Қуддусдаги яширин ассимиляция: масжид ва мадрасалардаги санъат ва фестиваллар Ишғол остидаги Қуддус бугун нафақат аскарлар ёки темир тўсиқлар, балки турли шоулар, мусиқа, санъат ва маданият ниқобидаги бузғунчиликлар орқали ҳам босиб олинмоқда. Ишғолчи тузум шаҳарнинг ҳар бир қаричини, ҳар бир ёдгорлигини, ҳар бир қадимий манзарасини ўзгартириш учун барча воситаларини ишга соляпти. Улар Қуддуснинг исломий руҳини, минг йиллик тарихини йўқотиш, унинг ўрнига яҳудийлик рамзларини жойлаштириш учун турли кўринишдаги қуролларидан фойдаланяпти. Бу жараён секин, лекин муттасил давом этмоқда. Батафсил: https://azon.global/4369 ©️Azon Global
Közzétéve júl. 11.
Мубашшир Аҳмад иши: сўз ва виждон эркинлиги синови ©️Azon Global
Közzétéve jún. 28.
🔹 Жонли эфир | Бугун, соат 18:00 да Мубашшир Аҳмад иши: озод қилиш вақти келмадими? «Азон» лойиҳалари бош директори Нумон Абдулмажиднинг расмий баёноти Томоша қилинг 👉https://youtube.com/live/aG8xuIJPpVM ©️Azon Global
Közzétéve jún. 5.
Мубашшир Аҳмад иши турк ҳуқуқшунослари нигоҳида Истанбул вилоят иммиграция бошқармаси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га нисбатан “жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солганлик”ни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда депортация қилиш қарори қабул қилинганини айтди. Бироқ бу иддао Туркия Жумҳурияти ваколатли муассасалари ва халқаро ҳамжамият назарида ҳеч қандай қонуний ва аниқ асосга эга эмас. Турсуновдан Туркияда, Ўзбекистонда ёки бошқа бир давлатда жамоат тартибини бузадиган ҳеч қандай ҳаракати йўқ ва у ҳеч қанақасига жиноий жавобгарликка тортилмаган – Кая Картал, “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмаси (MAZLUMDER) раҳбари, ҳуқуқшунос. Батафсил: https://azon.global/4166 ©️Azon Global
Közzétéve jún. 4.
Тошкентда 19 ёшли йигит қимор туфайли ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда 19 ёшли йигит онлайн қиморда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жорий йилнинг 31 май куни Яшнобод тумани Истиқлол кўчасидаги дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган жасади топилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда. Батафсил: https://azon.global/4158 ©️Azon Global
Közzétéve jún. 3.
Афғонистонда Қурбон ҳайити 7 июнда нишонланади Афғонистондаги “Ҳилол кўриш қўмитаси” ҳеч бир вилоятда 28 май куни зулҳижжа ойи кўринмаганини маълум қилган. Аҳоли вакиллари ҳам ушбу ойни кўргани ҳақида шариат судларига гувоҳлик бермаган. Шундан келиб чиқиб, афғон ҳукумати 28 май зулқаъда ойининг сўнгги куни эканини айтиб, 7 июнни Қурбон ҳайити сифатида белгилаган. Батафсил: https://azon.global/4152 ©️Azon Global
Közzétéve jún. 2.
Истанбулда Россия ва Украина музокаралари бўлиб ўтади Бугун маҳаллий вақт билан соат13:00да Чироғон саройида Россия ҳамда Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Украина дронларининг Россия авиациясига йирик миқдорда зарар етказиши фонида музокараларнинг анча жонли ўтиши кутилмоқда. ©️Azon Global
Közzétéve jún. 2.
Ирландиялик аралаш яккакураш устаси Пэдди МакКорри исроиллик Шуки Фаражга қарши жангда рақибини дўппослар экан, уни ҳар урганида “Фаластинга озодлик!” дея ҳайқирди. МакКорри исроиллик рақиби устидан қозонилган ғалабани рингда Фаластин байроғини кўтариб нишонлади. ©️Azon Global
Közzétéve jún. 2.
#жонли_эфир Расмий мурожаат: Мубашшир Аҳмадга нима бўлди? Томоша қилиш:👉https://youtube.com/live/bBU8GbhkZi8?feature=share @Azon_Global
Hashtags